RU

Последние новости

17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  0 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  4 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  7 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   39 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  25

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" тўртинчи марта дуранг ўйнади ва гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлди Новости

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" тўртинчи марта дуранг ўйнади ва гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлди

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи доирасидаги "Трактор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 5-тур
"Трактор" (Эрон) - "Пахтакор" (Ўзбекистон) - 0:0
26 апрель 2021 йил. Шаржа. "Шаржа" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан), Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Роваими (Баҳрайн), Наваф Шукралла (Баҳрайн).
Назоратчи: Ҳолид Хинай (Оман).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).

"Трактор": 1.Муҳаммадризо Ахбори, 3.Муҳаммадризо Хонзода, 4.Ҳади Муҳаммади, 8.Ҳамид Буҳамдан, 9.Пейман Бобойи (48.Саид Муҳаммад, 88), 10.Саман Наримонжаҳон, 11.Меҳди Тикдари, 14.Мейсам Темурий (18.Али Фатҳи, 77), 15.Абулфазл Раззоқпур, 21.Ашкан Дежага (55.Пейман Кешаварзи, 68), 34.Милад Фахриддини (99.Муҳаммад Қодирий, 77).

Захира: 23.Ҳабиб Фараббоси, 6.Акбар Имани, 7.Масъуд Шожайи, 30.Саид Васейи, 33.Муҳаммад Аббосзода, 77.Муҳаммад Муслимпур, .

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец (С), 34.Фарруҳ Сайфиев, 19.Шароф Муҳитдинов (21.Аброр Исмоилов, 56), 27.Сардор Собирхўжаев (14.Ҳумоюнмизо Иминов, 87), 18.Ҳожимат Эркинов ( 42.Аббосбек Файзуллаев, 68), 10.Драган Черан, 28.Диёр Холматов (8.Азизбек Турғунбоев, 56), 9.Эрен Дердийок (17.Шерзод Темиров, 68).

Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 16.Марлен Чобанов,88.Шаҳзод Азмиддинов, 99.Пўлатхўжа Холдорхонов. 

Огоҳлантиришлар: Ашкан Дежага 18,



ЯНГИЛАШ



90+5. Учрашув якунланди "Пахтакор" "Трактор" билан дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқа олмаслиги ойдинлашди!

90+1. Бу орада "Трактор" футболчиси майдонга ётиб вақт чўзмоқда, уни тўғри реанимацияга олиб кетишса керак... 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

88. ЗАРБАААА! Бурчак тўпидан кейин Кримец бош билан шеригига тўп узатди, Файзуллаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

87. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Иминов тушди

84. УХХХ! "Трактор"нинг ҳужуми, Бобойи ўнг томондан тўпни жарима майдонига ерлатиб узатди, Наримонжаҳоннинг зарбаси ноаниқ кетди!

80. "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра эътирозлар учун огоҳлантирилди

77. Ўзгаришлар. "Трактор". Темурий ва Фаҳриддини ўрнига Фатҳи ва Қодирий тушди 

72. ЗАРБАААААА! Чераннинг бирга-бир вазиятда тепган тўпини Ахбори қайтарди, рақиб посбони ҳужум давомида Темировнинг зарбасидан кейин ҳам хавфни бартараф этди

68. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Дердийок ўрнига Темиров тушди, Эркинов ўрнига Файзуллаев тушди

68. Ўзгариш. "Трактор". Дежага ўрнига Кешаварзи

58. ЗАРБААААААААА! Наримонзоданинг кучли зарбасидан кейин яна Қувватов тўпни қайтарди!

57. ЗАРБАААААААААА! "Трактор"нинг хавфли ҳужуми, Дежаганинг зарбаси ноаниқ! 

56. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Холматов ва Муҳитдинов ўрнига Турғунбоев ва Аброр Исмоилов тушди

53. ЗАРБАААААААААА! Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Ахбори тўпни қайтарди!

51. ЗАРБАААААААААААА! Дежаганинг кучли зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди! Ажойиб сейв!

47. УХХХ! Шароф Муҳитдиновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Ахбори қайтарди!

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. "Трактор"да жарима тўпи Дежаганинг жаримадан йўллаган зарбасини Қувватов қайтарди! 

41. Хавфли вазият! Чап қанотдан Диёр Холматовдан шедевр тўп узатиш ва Дердийок тўпни дарвозага йўллади, бироз ноаниқ! Жуда хавфли ҳужум! 

38. "Трактор"да жарима тўпи, Дежаганинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

30. Учрашувнинг 30 дақиқаси ортда қолди, жуда ҳам ланж ўйин давом этмоқда

23. "Трактор"нинг ҳужуми, чап қанотдан Раззоқпур оширган тўпни Қувватов осонгина ушлаб олди

20. УХХ! Эркинов тўпни эгаллашда рақибга нисбатан хавфли ўйнади, унинг оёғи рақибга тегмади ҳам, бироқ Ҳади Муҳаммади боши ёрилгандек майдонга қулади. "Оскар"да йил актёри номинациясини бериш керак шу футболчига

18. Огоҳлантириш. "Трактор". Ашкан Дежага

17. Чап қанотдан Сайфиев тўпни узатди, Дердийок тўпни эгаллаб олди ва... ва тўпни олдириб қўйди. Европадан палон пулга келган ҳужумчи бу!

17. Тўп назорати "Пахтакор"да, бироқ хавфли вазиятлар деярли йўқ

16. Драган Черан ўнг қанотдан олдинга ўтди ва бир рақибни алдади, бироқ тўп узатишда хатога йўл қўйди

10. Эркинов ўнг қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонига узатди, дарвозабон ўз ўрнида

9. "Пахтакор" кетма кет икки марта бурчак тўпига эга бўлди, сал қолса "Трактор" қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди

7. ЗАРБА! Сайфиевнинг хатосидан кейин Бобойи жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ ва кучсиз зарба

3. Диёр Холматов чап қанотдан олдинга ўтишга уринди, ҳимоячи уни йиқитди, бироқ ҳакам жим

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: -100   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика