RU

Последние новости

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  5 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

ОЧЛ сўровномаси тугади: Теймурян биринчи, Алибоев иккинчи Новости

ОЧЛ сўровномаси тугади: Теймурян биринчи, Алибоев иккинчи

ОФК сайтида ОЧЛ тарихидаги энг чиройли голни аниқлаш учун ўтказилган сўровнома ўз якунига етди.

Ўзига яраша қизиқ кечган сўровномада ҳамюртимиз Икром Алибоевнинг ўтган йил "Локо" таркибида "Ал Ваҳда"га урган голи энг яхши бўлишга даъвогарлик қилди. Кўп сонли мухлислар овоз бериши натижасида Алибоев финалга қадар етиб келди. 

Финалда у эронлик Андраник Теймурян билан баҳс олиб борди. 3 кун ичида 165 мингга яқин мухлис ўз овозларини беришди ва якунда Андраник Теймурян 77 фоиз билан биринчи ўринни қўлга киритди. Икром Алибоевнинг қарийб майдон марказидан киритган голи эса ОЧЛ тарихидаги энг чиройли голлар орасида иккинчи ўринни эгаллади. 

Айтиш мумкинки, Икром Алибоевнинг голи биринчи бўлишга ҳақли эди, бироқ рақиб эронлик бўлганидан кейин ғолиб чиқиш ниҳоятда имконсиз. Чунки Осиёда овоз бериш бўйича эронлик ва вьетнамликларга етадигани йўқ. Ушбу сўровномада Теймурянга 127 минг 451 киши овоз берди. Икромга эса 37 минг 196 мухлис овоз берган. 

Шунга қарамай Алибоевни иккинчи ўрин билан табриклаб қоламиз ва кейинги фаолиятида янада чиройли голлар уришини тилаймиз. Унга овоз берганларга эса раҳмат айтамиз. 

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика