RU

Последние новости

08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини тақдим этди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  0 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0 07:35Суперлига. Бугун Наманганда даҳшат ўйин бор  6 01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  1 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  7 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  6 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  9

ОЧЛ. Шота Арвеладзе: "Негредога қарши ҳушёр ўйнашга интиламиз" Новости

ОЧЛ. Шота Арвеладзе: "Негредога қарши ҳушёр ўйнашга интиламиз"

Эртага, 19 февраль куни ОЧЛ саралаш баҳслари доирасида "Ал-Наср" - "Пахтакор" ўйини ўтказилади.

Бугун эса ана шу учрашувдан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. "Championat.asia" ходими Шаҳбоз Беғамов "шерлар"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши ҳал бўладиган беллашувни ёритиш мақсадида БААга йўл олган. Айни пайтда Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда жамоа ҳимоячиси Егор Кримец иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Ш.Арвеладзе: - Бизни бир ўйиндан иборат қийин баҳс кутиб турганини биламиз. Гуруҳ босқичига чиқиш учун тиғиз тақвимда ўйнаш ва яхши футбол кўрсатиш талаб этилади.

- Рақиб ўйинларини кузатдик, кучли жиҳатларини ўргандик. Бу жамоани ҳурмат қиламиз, аммо олдимизга ғалаба қозониш мақсадини қўйганмиз.


Негредога қарши ҳушёр ўйнашга интиламиз. Шунга ҳаракат қиламиз. Халқаро тажрибамиздан фойдаланишга уриниб кўрамиз.


- Бундай мусобақада ўйнаганда ҳамиша муваффақият сари интилиш зарур. Эртага эса бир ўйиндан иборат тўқнашувда буни уддалашга уринамиз.

Бу жамоа илгари Ўзбекистон клублари билан ўйнаган, аммо улар бир неча йил олдин кечган. Бизни кутиб турган беллашувда бунинг аҳамияти йўқ. Эртага зафар қучиш лозим бўлган одатий учрашувни ўтказамиз. Унда айнан қандай ўйнашимиз ўйиннинг бориши ва рақибга ҳам боғлиқ. Имкони борича "Наср"нинг кучсиз тарафларидан фойдаланишга интиламиз.



Е.Кримец: - Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Аввалги ҳафтада Ироқ жамоасини мағлубиятга учратдик. Гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун энди навбатдаги беллашувда ғолиб чиқишимиз керак. Биз буни уддалашга интиламиз. Олдимизга ютуққа эришиш мақсадини қўйганмиз.

- Эртанги ўйин олдидан рақибни чуқур ўргандик, ўйинларини таҳлил қилиб, кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Мураббийларимиз керакли кўрсатмаларни беришган ва эртага шунга қараб ўйнаймиз.

- Эртанги рақибимиз ҳақида етарлича тасаввурга эгамиз. Умуман араб жамоаларига қарши кўп ўйнаганмиз ва уларнинг ҳамма томонларини ўзлаштирганмиз. Эртанги беллашувда мухлислар биздан фақат ғалаба кутмоқда. ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишни мақсад қилганмиз ва бу йўлда эртага ғалаба учун майдонга тушамиз.

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика