RU

Последние новости

19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  0 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:0 (матнли трансляция)  58 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  23 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  39 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1

ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли"га мағлуб бўлган АГМК сўнгги ўринга тушиб қолди Новости

ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли"га мағлуб бўлган АГМК сўнгги ўринга тушиб қолди

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК учрашуви матнли трансляциясини кузатиб боринг.

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи.
"A" гуруҳи, 4-тур.
24 апрель, шанба.
"Шабаб Ал Аҳли" - АГМК 3:1
Ар-Риёд, "Қирол Фаҳд" стадиони.
Ҳакамлар:
Сабаҳ Ал-Қайси (Ироқ), Ҳайдер Али Убайдее (Ироқ), Амир Давуд Алвиндави (Ироқ), Али Шабан (Кувайт).

Голлар: Хариб Абдалла (3, 1:0), Карлос Эдуардо (11, 2:0), Шохруҳ Гадоев (14, 2:1), Аҳмад ал-Ҳашми (30, 3:1).

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёз Сулаймонов, 35), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 74), 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 46) - 94.Элвин Фортес (21.Санжар Жумабоев, 52), 18.Александр Касьян, 28.Шоҳруҳ Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46).
Захира: 1.Ботирали Эргашев - 9.Зафар Полвонов, 11.Мурод Тошматов, 15.Аббос Отахонов, 19.Шероз Жалолов.

"Шабаб Ал Аҳли": 55.Мажид Носир, 2.Салмин Ҳамис, 3.Карлос Эдуардо (4.Муҳаммад Марзуқ, 76), 5.Волид Аббос, 7.Жалолиддин Машарипов, 15.Абдалла Ал Нақби, 34.Хариб Абдалла (22.Яҳё Ал Гассани, 90+1), 36.Ҳамдан Ал Камоли, 62.Абдулазиз Санқур, 77.Аҳмед Ал Ҳашми, 88.Мажид Ҳассан.
Захира: 17.Ҳассан Ҳамза, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 21.Муҳаммад Жобир, 30.Муҳаммад Жума, 66.Сауд Абулразоқ, 78.Ейд Ҳамис, 99.Игорь Жесус, Аҳмад Жамил.

Огоҳлантириш: Мажид Носир (15), Сардор Раҳмонов (28), Санжар Турсунов (41), Волид Аббос (90).

Аль-Ахли

Harib Abdalla Suhail - 3', Карлос Эдуардо - 11', Ahmed Al Hashmi - 30'

Лига чемпионов АФК. Группа А . Тур 4

25/04/2021, 00:00

1
:
3
Завершен

АГМК

Shohruh Gadoev - 14'

45'
90'
3'  Harib Abdalla Suhail
11'  Карлос Эдуардо
15'  Маджед Насер
30'  Ahmed Al Hashmi
43'  Harib Abdalla Suhail
76'  Карлос Эдуардо (Мохаммед Марзук Абдулла Мохд Аль Матруши)
90'  Валид Аббас
90'  Harib Abdalla Suhail (Yahya Al Ghassani)
14'  Shohruh Gadoev
28'  Sardor Rakhmanov
35'  Dilshod Akhmadaliev (Mirgiyoz Suleymanov)
41'  Санжар Турсунов
46'  Shohruh Gadoev (Husniddin Gafurov)
46'  Mirjamol Kasimov (Sanjar Shaakhmedov)
52'  Alvin Fortes (Санжар Жумабоев)
74'  Санжар Турсунов (Dilshod Djuraev)

ЯНГИЛАШ

Тугади. Ҳеч нима демайман. Шунчаки ўйин тугади.

Сиқилиб кеттиме. Ҳужумда маъно йўқ. Устига-устак дарвозабон ҳам актёрликни бошлаб юборди. Мана сизга Осиё питболи.

Тўғри брат. У урушиш учун чиқарилган. Фақат провокация қилмоқда футболчиларимизга.

87. УХХХХХХ!! "Шабаб" футболчиси автогол уриб қўйишига сал қолди.

85. Ҳусниддин, нервичить қилманг... Асабни асранг. 

Дўстлар, навбатдаги турда "Ал Ҳилол" билан ўйнаймиз. Нима деб ўйлайсиз, балки, кучни ушбу ўйинга сақлаш керакдир?!

81. Биласизми, Акрам Комилов қизил олади деб ўйлагандим. Сўнгги умид фоли бўлса керак деб ўйлагандим. Ва ушбу ўйларим учун барчадан узр сўрайман. Мана шу текстни ёзгунимча АГМК футболчилари икки марта тўп оширишда хатоликка йўл қўйди. Майда деталь.

80. Бугун йигитлар 3-голга қадар яхши ўйнашди. Учинчи гол ҳар томонлама синдирди...

78. Ўйин тугаши билан бор аламимни пабжидан оламан шекилли( Ҳай майли, ҳаммаси яхшиликка бўлсинда.

74. Балки у содиқ эмас, ундан бошқасига керак эмасдир)

Ҳакамликдан нолиган кунимиз ўйинимиз ўхшайди. Ўйинимиз ўхшамаганда эса ҳакамликдан нолимаймиз. Бир кам дунё деб шуни айтишса керак...

Биласизми, нима алам қилади? Голларни ўзимиз олиб келганимиз алам қилади. Ўз хатоларимизнинг қурбони бўлаётганимиз алам қилади. Футболчилар майда эпизодларда хато қилиб, кичик хато катта хатога олиб келаётгани алам қилади. 

66. Бир қўл ТДМ ўйнаб чиқдим) Ҳали ҳам ҳужум бўлмади.

60. Касьяннинг зарбаси ноаниқ кетди.

58. УХХХ!! Хавфли вазият юзага келганди. АГМКнинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.

55. Темп жуда паст. Икки томон ҳам ҳужум қилмаяпти...

Нариги томонда 4:1 азизлар) "Истиқлол" пешқадамликни қўлига олмоқда. Биз эса пастдан пешқадаммиз)

50. Ҳариб Абдалланинг зарбасини посбонимиз ушлаб олди.

Тасаввур қияпсизми) "Истиқлол" "Ал Ҳилол"ни саваламоқда. Ҳисоб 3:1!

47. УХХХХХ!! Ал-Ҳашми ажойиб имкониятдан фойдалана олмади...

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

2 дақиқа қўшиб берилди.

41. Санжар Турсуновга сариқ. Нақадар омадсиз тайм.

39. Жаримадан узатилган тўпдан кейин яна Сардор Раҳмонов фол ишлатди. 

36. ЗАРБАААААА!! Санжар Турсуновнинг зарбаси ноаниқ кетди.

35. Бир неча дақиқа олдин жароҳат олган Дилшод Аҳмадалиевнинг ўрнига Мирғиёз Сулаймонов майдонга тушди.

33. Уххххх!! Хавфли вазият! Яхшики Сардор Раҳмонов ўзини йўқотиб қўймади ва Аҳмад ал-Ҳашмидан тўпни олиб қўйди.

30. Гол! Нималар бўляптия. Бобурбек Йўлдошев рақибга голни совға қилгани аламли бўляпти.

28. Рақибни ушлаб қолгани учун Сардор Раҳмонов огоҳлантирилди.

25. АГМК бурчак зарбасига эга бўлганди. Сардор Раҳмонов ҳужумда фол ишлатгани учун тўп "Шабаб"га олиб берилди.

19. ЗАРБАААА!! Касьяннинг боши билан йўллаган зарбасини рақиб дарвозаси устуни қайтарди!

18. Биз топдик! Карлос Эдуардога сариқ карточка кўрсатилган. У Касьянга қарши фол ишлатганди.

14. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! Аҳмадалиевнинг ажойиб пасидан кейин Шохруҳ Гадоев ҳисобни қисқартирдииии!!!

Акажон, ўйин 1:0 билан эмас, 2:0 билан бошланмоқда.

11. Гол! Тан олиш керак, Эдуардо гол уришни "ёриб қўйди"! Жуда ажойиб голнинг гувоҳи бўлдик...

10. Йован Жокич ўз жарима майдончаси яқинида рақибига қарши фол ишлатди. Бу сариқ карточкага тортадиган фол эди. Ҳакам Йованни аяди.

7. ЗАРБАААААА!!! Ҳисоб 2:0 кўринишига келиши мумкин эди. Қанотдан оширилган тўпни ал-Ҳашми боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

3. Гол! АГМК ҳимоясидаги бўшлиқдан Хариб Абдалла унумли фойдаланди...

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Қирол Фаҳд" стадионига қаратамиз. АГМК ушбу стадионда "Шабаб Ал Аҳли"ни яна бир бор мағлуб этишга ҳаракат қилиб кўради.

Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика