RU

Последние новости

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  0 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

ОЧЛ. Сервер Жепаровнинг клуби ОФКга шикоят қилди Новости

ОЧЛ. Сервер Жепаровнинг клуби ОФКга шикоят қилди

Ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп сураётган Эроннинг "Истиқлол" клуби ОФКга малайзиялик ҳакам устидан шикоят хати ёзди.

Бунга сабаб ОЧЛ 3-тур доирасида ўтказилган "Ал Айн" - "Истиқлол" баҳсини бошқарган Моҳд Амирул Изваннинг теҳронликлар дарвозасига икки бор пенальти қўйгани бўлди.

Такрорий вазиятлар шуни кўрсатдики, бу ерда малайзиялик рефери хатога йўл қўйган. Учрашувда ғолиб аниқланмади, ўйин 2:2 ҳисобида якун топди. Мазкур баҳсда Сервер Жепаров ҳам иштирок этди. "Истиқлол" ғалаба қозона олмагач, клуб ОФКга расмий шикоят йўллади. Ҳозирча ташкилотнинг шикоятга нима деб жавоб бериши маълум эмас.

ОЧЛ 3-тур якунларига кўра, "Истиқлол" 5 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилишда давом этмоқда. "Ал Айн" эса 3 очко билан учинчи ўринда боряпти. 12 март куни ушбу жамоалар Теҳрондаги "Озоди" стадионида баҳс олиб боришади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика