RU

Последние новости

16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27

ОЧЛ. Ўзбек мураббийларининг натижалари Новости

ОЧЛ. Ўзбек мураббийларининг натижалари

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида жамоаларимизнинг бошқараётган мураббийларимизнинг статистикаси билан таништириб ўтамиз.


"Пахтакор" - Нўъмон Ҳасанов.

Нўъмон Ҳасанов учун бу мавсумдаги Осиё чемпионлар лигасидаги иштирок мураббий сифатидаги дебют ҳисобланади. Ҳозирга қадар Нўъмон Ҳасанов қўл остида "Пахтакор" ушбу мусобақада жами бешта ўйин ўтказди.

Ўйин - 5

Ғалаба - 2

Дуранг - 1

Мағлубият - 2

Тўплар нисбати: 7-9



"Локомотив" - Мирко Йеличич.

Мирко Йеличич учун ҳам ушбу мавсум Осиё чемпионлар лигасидаги илк иштирок саналади. Ҳозирга қадар Йеличич қўл остида "Локо" мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Ўйин - 5

Ғалаба - 2

Дуранг - 3

Мағлубият - 0

Тўплар нисбати: 6-3



"Насаф" - Рўзиқул Бердиев.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиққул Бердиевнинг бу галги иштироки ОЧЛнинг гуруҳ босқичидаги учинчи юриши саналади. "Насаф" ўзининг ОЧЛдаги илк мавсумини ҳам Рўзиқул Бердиев қўл остида ўтказганди. Бердиев бошчилигида "Насаф" 2014 йилда Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан гуруҳ босқичига ўта олмаганди.

Ўйин - 18

Ғалаба - 3

Дуранг - 5

Мағлубият - 10

Тўплар нисбати: 14-29




"Бунёдкор" - Сергей Лушан.

Сергей Лушан икки мавсумдан буён "Бунёдкор" билан ОЧЛда қатнашиб келмоқда. Ҳозирга қадар Лушан фақатгина плей-офф ўйинларида ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига йўл олган. Гуруҳ босқичида эса Лушан ҳали ғалаба нималигини билмай келмоқда.

Ўйин - 13

Ғалаба - 2

Дуранг - 3

Мағлубият - 8

Тўплар нисбати: 11-19


Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика