RU

ОЧЛ. Навбат "Насаф" ва "Локомотив"га Новости

ОЧЛ. Навбат "Насаф" ва "Локомотив"га

Кеча Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи старт олди.
Ўзбекистоннинг икки клуби ўз иштирокларини ижобий бошлашди дейиш мумкин. "Пахтакор" ўз майдонида 10 киши бўлиб қолганига қарамай Эрон чемпиони пешқадами "Нафт Теҳрон" клубини мағлуб этди - 2:1. "Бунёдкор" эса Саудия Арабистонида "Ал Наср" билан дуранг ўйнади - 1:1.

Бугун яна икки клубимиз мусобақадаги дастлабки ўйинларини ўтказишади.

Қаршидаги "Марказий" стадионда "Насаф" клуби ўз мухлислари қаршисида Эроннинг "Тракторсози" клуби қаршилигини енгишга уриниб кўради. Бу баҳс соат 18:00да бошланади.

Вадим Абрамов бошчилигидаги "Локомотив" эса Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" клубига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30га белгиланган.

Иккала ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Бундан ташқари СПОРТ телеканали ҳар иккала баҳсни жонли равишда эфирга узатишни режалаштирган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика