RU

Последние новости

08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  0 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  1 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  9 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  56 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  32

ОЧЛ. "Навбаҳор" Намангандаги тарихий оқшомда "Мумбай Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

ОЧЛ. "Навбаҳор" Намангандаги тарихий оқшомда "Мумбай Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Осиё Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасидаги "Навбаҳор" – "Мумбай Сити" учрашуви бўлиб ўтди.

Осиё Чемпионлар Лигаси

"D" гуруҳи. 2-тур

"Навбаҳор" (Ўзбекистон) – "Мумбай Сити" (Ҳиндистон) 3:0 (ТУГАДИ)

Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00

Бош хакам: Муҳаммад Назми (Малайзия)

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Зайрул, Моҳир Ариф (иккиси – Малайзия)

Тўртинчи ҳакам: Ҳусайн Або (Ливан)

Комиссар: Эгг Чан (Гонконг)

Назоратчи: Камикава Тору (Япония)

Гол: Жамшид Искандеров (Жасур Яхшибоев) 52, Жасур Яхшибоев (Остон Ўрунов) 59, 2:0, Дониёр Абдуманнопов (Темурхўжа Абдухолиқов) 87

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (19.Дониёр Абдуманнопов,82), 8.Жасурбек Яхшибоев (77.Асадбек Собиржонов, 82), 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 91.Тома Табатадзе (21.Темурхўжа Абдухолиқов,72)

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 16.Жаҳонгир Бўриев, 4.Азимжон Аҳмедов, 17.Аброр Исмоилов,  20.Музаффархон Мўминов,  27.Шаҳбоз Жўрабеков, 31.Лука Чермель, 98.Давронбек Олимжонов.

"Мумбай Сити": 1.Пурба Лаченпа, 4.Тири, 5.Меҳтаб Сингҳ, 6.Викрам Партап (29.Бипин Сингҳ, 70), 7.Лаллиагзуала Чҳангте (23.Абдуносир Эл Хаяти,58), 8.Ван Ниэфф, 18.Ростин Гриффитс (с), 24.Грег Стюарт, 30.Жорже Перейра Диас, 31.Акаш Мишра, 45.Лаленгмавиа (11.Гуркираи Сингҳ, 87)

Захира: 22.Бҳаскар Рой, 2.Раҳул Бҳеке, 16.Раи Винит, 17.Санжеев Сталин, 20.Жайеш Дилип Ране, 21.Сеилентҳанг Лотжем,  28.Аюш Чҳикара,  44.Ҳален Нонгтду, 60.Франклин Назаретҳ.

Амалга оширилмаган пенальти: Грег Стюарт ("Мумбай Сити") 42

Огоҳлантириш: Иброҳим Йўлдошев ("Навбаҳор") 62, Жорже Перейра Диас ("Мумбай Сити")

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. Наманганда ўтган илк ОЧЛ учрашувида "Навбаҳор" ғалаба қозонди. 

90+4. ЗАРБАААА. Темурхўжа Абдухолиқов бирга бир вазиятда гол ура олмади. 

90+2. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Жамшид Искандеров ўрнига Азим Аҳмедов, Жамшид Болтабоев ўрнига Музаффархон Мўминов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ГООООООООООООООООЛ. "Навбаҳор" 2та гол билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Дониёр Абдуманнопов Темурхўжадан тўпни қабул қилиб олди ва рақиб посбони устидан ошириб қўйди.

82. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Жасур Яхшибоев ўрнига Асад Собиржонов, Остон Ўрунов ўрнига Дониёр Абдуманнопов тушди. 

76. Намангандаги "Марказий" стадионга бугун 8 230 нафар мухлис ташриф буюрди.

72. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Тома Табатадзе ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов майдонга тушди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Мумбай Сити", Викрам Партап ўрнига Бипин Сингҳ тушди. 

66. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Мумбай Сити", Жорже Перейра Диас

62. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор", Иброҳим Йўлдошев

59. ГОООООООООООООООООЛ. Остон Ўрунов чап қанотдан ажойиб кириб бориб тўпни Яхшибоевга қулай қилиб узатиб берди. У эса хотиржам тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Барчаси жойига тушди!

58. ЎЗГАРИШ. "Мумбай Сити", Лаллиагзуала Чҳангте ўрнига Абдуносир Эл Хаяти тушди. 

55. ЗАРБАААА. Искандеровдан яна бир ажойиб зарба. Лекин гол эмас. 


52. ГООООООООООООООООЛ. ЧИРОЙЛИ ГООООООООООООЛ. Жасур Яхшибоев алдамчи ҳаракат билан тўпни Искандеровга узатди. У "пушка" зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

42. ЙЎҚ. Ўткир Юсупов 11 метрлик нуқтадан йўлланган зарбани қайтарди. 

40. ПЕНАЛЬТИ. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. Ўнг қанотдан узатилган тўп жарима майдончаси ичида Ивановичнинг қўлига тегди. 

30. "Навбаҳор" жарима майдончаси ичигача етиб келяпти-ю, лекин нима қилишни билмаяпти. 

20. Кетма-кет бурчак зарбалари. Аммо самара йўқ. 


18. ЗАРБАААА. Остон Ўрунов мумбайликлар дарвозасига зарба йўллади. Ҳимоячилар тўп йўлига қалқон бўла олди. 

14. Тўп назорати меҳмонлар томонига ўтди. Лекин ҳимоячилар ўз ишини яхши бажариб, рақибга имконият бермаяпти.

9. ЗАРБА. Рақиб футболчисининг аниқ зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди. 

5. Илк дақиқалардан устунлик "Навбаҳор" томонида. 

1. ЗАРБА. Искандеровнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

Ўйинга старт берилди. 

-  Учрашув 19:00да бошланади.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика