RU

Последние новости

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда Новости

Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда

Килиан Мбаппе "Олтин бутса" учун асосий номзодлар учлигига кирди.

Франциялик Ла Лиганинг 35-турида "Барселона"га қарши ўйинда (3:4) хет-трик қайд этганидан сўнг "Реал" ҳужумчисининг Испания чемпионатидаги голлари сони 27 тага етди. Ла Лигадаги ҳар бир гол "Олтин бутса" рейтингида 2 очко беради, шу тариқа Мбаппенинг ҳозирги ҳисобида 54 балл бор.  

Соврин рейтингида етакчиликни "Спортинг" ҳужумчиси Виктор Дьокереш қўлга олган, у Португалия чемпионатида 38 гол уриб, 57 очко тўплаган. Иккинчи ўринда АПЛда 28 гол билан 56 очко жамғарган Муҳаммад Салоҳ турибди.  

Топ 5 га "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски ва "Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн ҳам кирган, улар ўз чемпионатларида 25 тадан гол уриб, 50 очко тўплашган.  

"Олтин бутса" УЕФАга аъзо мамлакатлар миллий чемпионатларининг энг яхши тўпурарига берилади. 2023/24 мавсумида бу совринни Харри Кейн қўлга киритган эди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика