RU

Последние новости

13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  0 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  5 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  7 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  62 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  1 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  5 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  11 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  20 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  6

ОЧЛ. Жилсон Да Соуза: "Гуруҳдаги энг яхши жамоа "Локомотив" эди..." Новости

ОЧЛ. Жилсон Да Соуза: "Гуруҳдаги энг яхши жамоа "Локомотив" эди..."

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Ар Райан" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Жилсон Да Соуза ва дарвозабон Абдулазиз Фаҳад Эйса иштирок этди.

"Афсуски икки клуб ҳам гуруҳдан чиқа олмади, шу боис эртага ўзига хос ўртоқлик ўйини бўлади. Аммо биз гуруҳ босқичини ғалаба билан тугатишни истаймиз", - деди бош мураббий

"Бизнинг жамоа эртанги баҳсга тайёр. Охирги учрашувни Дохада ўтказдик ва бу ўйинга тайёргарлик кўрдик. Эртага ғалаба қозониб мавсумни яхши кайфиятда тугатмоқчимиз", - деди дарвозабон

- Қатарда мавсум тугаганига анча бўлди. Клубингиз ўтган ўйинни ОЧЛ доирасида ўтказди ва бунга анча бўлди. Жамоа консентрацияни йўқотиб қўймадими? Жисмоний ҳолат яхшими? 

- Биз тонусни ёки консентрацияни йўқотдик деб ўйламайман. Сабаби машғулотлар давом этмоқда. Эртанги баҳсда ким қандай натижа қайд этса ҳам гуруҳдан чиқа олмайди. Гуруҳдаги энг яхши жамоа "Локомотив" эди, аммо футболда доим ҳам яхши жамоа кейинги босқичга чиқавермаслигини кўрдик. 

- Гуруҳ босқичидаги ягона ғалаба "Локомотив"га қарши ўйинда қўлга киритилди. Эртага ҳам юта олишингизга ишонасизми?

- Биз ҳар бир ўйинда ютишга ҳаракат қилдик. "Ал Иттиҳод" билан ўйинда асосан иккинчи таркибни туширдик ва мағлуб бўлдик. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини билмайман. Эртанги баҳсда эса босим йўқ ва гуруҳни ғалаба билан тугатмоқчимиз.

- Футболчиларда мотивация борми?

Абдулазиз Фаҳад: - Ҳа, бизда иштиёқ ва хоҳиш бор. Қатарда чемпионат тугади ва мавсумни ғалаба билан тугатишни жуда ҳам хоҳлаймиз.

- Клуб ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаслиги аниқ. Шу боисдан қайсидир етакчиларга дам бериб уларни Қатарда қолдирдингизми ёки барча кучли ўйинчилар Тошкентга олиб келиндими?

- Деярли тўлиқ таркибда келганмиз. Фақат икки футболчимизда жароҳат бор, улар Дохада қолишди. Қолган барча футболчилар Тошкентга келишди.

- Қатар Юлдузлар лигасида клуб мавсумни тўртинчи ўринда тугатди ва кейинги йил ОЧЛ плей-оффига йўлланма қўлга киритилди. Раҳбарият бу натижадан қониқдими?

- Бу йил ҳам Эрон клубини мағлуб этиб гуруҳ босқичига чиққандик. Кейинги йил ҳам шундай бўлишига умид қиламан. Қатар чемпионатида албатта барча сингари чемпион бўлишни истагандик, бироқ доим ҳам сен истаган нарса рўй беравермайди.

- Амир Кубоги боис "Ал Иттиҳод" билан ўйинда бир қатор етакчиларга дам бердингиз. Бу Амир Кубоги сизлар учун кўпроқ муҳимлигини билдирадими?

- Бу биринчи навбатда клуб қарори ҳисобланади. Раҳбарият қайси мусобақа муҳим эканлигини айтса ўша мусобақага кўпроқ эътибор қиламан. Иккала мусобақа ҳам керакли, аммо икки фронтда ҳам курашиш учун етарли футболчилар йўқ. Шу боис ОЧЛда баъзида футболчиларга дам бердим. Амир Кубоги ғолиби ОЧЛга йўлланма беради, шу сабабли ҳам бу мусобақа нуфузи баландроқ.


ОЧЛ-2019. Нима учун "Локомотив" сўнгги турда ғалаба қозониши шарт?

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика