RU

Последние новости

23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  2 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  8 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  3 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “С” гуруҳи мураббийлари Новости

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “С” гуруҳи мураббийлари

25 февралдан ОЧЛ гуруҳ баҳсларига старт берилди.
“С” гуруҳида “Ал Айн” (БАА), “Тракторсози” (Эрон), “Лахвия” (Қатар) ҳамда “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони) клублари кураш олиб бормоқда. Қуйида мазкур жамоаларни бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Кике Флорес (Испания)
“Ал Айн” бош мураббийи.
Туғилган санаси
: 5 февраль, 1965 йил.

Маълумот учун: Кике Флорес номи кўпчиликка яхши таниш. У мураббийлик фаолиятида “Гетафе”, “Валенсия”, “Бенфика” клубларини бошқарган, бундан ташқари, “Атлетико Мадрид” билан 2010 йил Европа Лигасида зафар қучган. Шундан сўнг 49 ёшли мураббий БААга келиб, “Ал Аҳли”ни қабул қилиб олди ва икки йил шу жамоани бошқарди. У ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Ал Айн”га мураббийлик қилиб келяпти.




Хуан Верзери (Уругвай)
“Ал Иттиҳод” бош мураббийи
Туғилган санаси:
20 май, 1963 йил.

Маълумот учун: Уругвай термаси билан ФИФА U-20 жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокдан сўнг Хуна Верзери шу йилнинг январида “Ал Иттиҳод” бош мураббийи этиб тайинланди. Бунгача 50 ёшли мураббий Уругвайнинг “Расинг” клубида икки йил ишлаган, шунингдек, Уммон терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб борган.




Эрик Геретс (Бельгия)
“Лахвия” бош мураббийи
Туғилган санаси:
18 май, 1954 йил.

Маълумот учун: Бельгиялик собиқ ҳимоячи ўз вақтида Бельгия, Голландия ва Туркия миллий чемпионатларида зафар қучган. Мураббий сифатида Марокаш термасини бошқарган, Саудиянинг “Ал Ҳилол” клуби билан мамлакат чемпиони ва Кубок соҳиби бўлган. У 2012 йилдан бери “Лахвия”ни бошқариб келяпти.




Тони Оливейра (Португалия)
“Тракторсози” бош мураббийи
Туғилган санаси:
14 октябрь, 1946 йил.

Маълумот учун: Португалиялик мураббий “Тракторсози” билан ўтган мавсум иккинчи ўринни эгаллади. 67 ёшли мутахассис мураббийлик фаолиятида Португалиядан ташқари Франция, Хитой, Миср, БАА ва Саудия Арабистонида ишлаган.




Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика