RU

Последние новости

19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:30Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  1 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  10 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  13 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  8 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  20 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “B” гуруҳи мураббийлари Новости

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “B” гуруҳи мураббийлари

25 февралдан бу йилги ОЧЛ гуруҳ баҳсларига старт берилди.
“B” гуруҳида “Ал Жайиш” (Қатар), “Фулад” (Эрон), “Ал Фатҳ” (С.Арабистони) ва “Бунёдкор” (Ўзбекистон) клублари кураш олиб бормоқда. Қуйида мазкур жамоаларни бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача тўхталамиз.

Фатҳи Ал Жебали (Тунис)
“Ал Фатҳ” бош мураббийи
Туғилган санаси:
25 январь, 1963 йил.
Маълумот учун: Фатҳи Ал Жебали мураббийлик фаолиятини ёрдамчи мураббий сифатида Саудияда бошлаган. Кейинчалик бош мураббий бўлиб “Ал Ҳазм”, “Ал Шоала”, “Ҳажер” ва “Нажран” клубларида фаолият олиб борган. У 2008 йилдан бери “Ал Фатҳ”ни бошқариб келяпти. Ўшанда мураббий “Ал Фатҳ”ни биринчи лигада қабул қилиб олганди. Ўтган мавсум эса жамоани чемпионлик сари етаклади.




Миржалол Қосимов (Ўзбекистон)
“Бунёдкор” бош мураббийи
Туғилган санаси
: 17 сентябрь, 1970 йил.
Маълумот учун: “Бунёдкор” олий лигага чиққанидан бери Қосимов мазкур клубда фаолият юритиб келмоқда. 2012 йилги мавсумда ушбу мураббий бошчилигида жамоа ОЧЛнинг ярим финалига қадар етиб борди. Қосимов айни пайтда клубда ишлаш билан бирга миллий терма жамоани ҳам бошқармоқда.




Набил Маълул (Тунис)
“Ал Жайиш” бош мураббийи
Туғилган санаси
: 25 июль, 1962 йил.
Маълумот учун: Футболчилик фаолияти мобайнида Тунис, Германия, С.Арабистони клубларида тўп сурган. Мураббийлик ишини бошлаган Набил Маълул 2004 йил Африка Миллатлар Кубогида Тунис термаси билан зафар қучган. 2011 йил эса Африка чемпионлар лигасида “Эсперанса” клубини ғолиблик сари етаклади. У ҳамкасби Разван Луческу ўрнига “Ал Фатҳ” бош мураббийи этиб тайинланди.




Ҳоссайн Фараки (Эрон)
“Фулад” бош мураббийи
Туғилган санаси
: 22 март, 1956 йил.
Маълумот учун: Ҳоссайн Фараки 2012 йилдан бери “Фулад”ни бошқариб келяпти. Эрон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ўзининг биринчи мавсумида “Фулад” билан тўртинчи ўринни эгаллади. У футболчилик даврида 1978 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган. “Фулад”га келгунга қадар “Пас”, шунингдек Эрон олимпия терма жамоасида ишлаган.



Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика