ОЧЛ. Эронлик ҳужумчи Австралия клубига ўтди
29 янв 2019 17:13
Новости
Осиё чемпионлар лигасида катта мақсадларни қўяётган Австралиянинг "Сидней ФК" клуби ўз сафини Ризо Гучаннажод билан тўлдириб олди. Эронлик ҳужумчи янги жамоаси билан ярим йиллик шартномага имзо чекди. Гучаннажод бунга қадар Кипрнинг АПОЭЛ клубида тўп тепиб келаётганди.
Ушбу ҳужумчи Эрон миллий терма жамоаси сафида 44 бор майдонга тушиб, 17та гол урган. Гучаннажод қисқача интервью беришга ҳам улгурди. У шундай деди: ""Мен "Сидней ФК" сафига келиб қўшилганимдан хурсандман. Бу жамоа билан мамлакат чемпионати ҳамда Осиё чемпионлар лигасида ўзимни кўрсатишни хоҳлайман".
Комментарии