RU

Последние новости

16:30Манба: Паулу Бенте Мисрда ишлаши мумкин  0 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  17 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  96 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13

ОЧЛ Элитда 2-тур тугади. "Пахтакор"нинг Эрондаги ўйини ҳақида Новости

ОЧЛ Элитда 2-тур тугади. "Пахтакор"нинг Эрондаги ўйини ҳақида

30 сентябрь - 1 октябрь кунлари Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасида 2-тур учрашувлари ўтказилди.

Эронда "Персеполис" меҳмони бўлган "Пахтакор" 1:1 ҳисобини қайд этиб, ўз ҳисобига дастлабки очкони ёзиб қўйди.

Умуман олганда бу тур фақат шу ўйинда дуранг қайд этилди. Қолган 5та ўйиннинг тўрттасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, битта беллашувда меҳмон жамоанинг қўли баланд келди. Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби сафарда "Ал Васл"ни мағлуб этиб қайтди.

ОЧЛ Элит. 2-тур натижалари

30 сентябрь. "Ал Садд" - "Истиқлол" 2:0
30 сентябрь. "Персеполис" - "Пахтакор" 1:1
30 снтябрь. "Ал Васл" - "Ал Аҳли" 0:2
30 сентябрь. "Ал Насср" - "Ал Райан" 2:1
1 октябрь. "Ал Гарафа" - "Ал Айн" 4:2
1 октябрь. "Ал Ҳилол" - "Ал Шорта" 5:0

Энг йирик ҳисоб "Ал Ҳилол" иштирокидаги баҳсда кузатилди. Ироқнинг "Ал Шорта" клубини қабул қилган саудияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 5та гол уришди. Энг кўп гол урилган ўйин Қатардаги беллашувда рўй берди. "Ал Гарафа" ўз майдонида амалдаги Осиё чемпионлар Лигаси ғолиби "Ал Айн" устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди.




"Пахтакор" ўйини ҳақида

ОЧЛ Элит илк турида мағлубиятга учраган "Пахтакор" бор эътиборини иккинчи ўйинга қаратиб, ижобий натижа билан қайд этиш мақсадида Эронга йўл олди. "Персеполис"га қарши баҳс қийин кечиши маълум эди, чунки бу жамоа ҳам илк ўйинида мағлубиятга учраганди. Шу куни майдонда ҳар икки мамлакат чемпионлари ўзаро баҳс олиб борди.

"Пахтакор" тезкор гол ўтказиб юборди. 1-дақиқадаёқ мезбонлар ҳужумчиси Али Алипур тўп киритиб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лекин "Пахтакор" бу билан "чўкиб" қолмади, аксинча секин-аста вазиятни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Одатда кўп жамоалар тезкор гол ўтказса, буёғига нима қилишни билмай қолади. Лекин "Пахтакор" вазиятга вазминлик билан ёндашди ва мураккаб ҳолатдан чиқиб кета олди.

"Пахтакор"нинг ҳисобни тенглаштирувчи голи 59-дақиқага тўғри келди. Бу вазиятда Сардор Собирхўжаевдан тўпни қабул қилиб олган жамоа сардори Драган Черан узоқдан кучли зарба йўллаб гол муаллифи бўлди. Бемалол айтиш мумкин, шу куни Черан майдондаги энг яхшилардан бири бўлди ва ҳалиям юқори сифатда футбол намойиш этишини исботлади.

Sofascore "Пахтакор" ўйинчиларидан уч нафарини алоҳида эътироф этди. Булар - Драган Черан (7,7 балл), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (7,4) ва Ҳожиакбар Алижонов (7,4). Майдон эгалари сафида энг юқори баллга гол урган ҳужумчи Али Алипур (7,7) лойиқ кўрилди. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, шу куни "Пахтакор" 48% тўпга эгалик қилди. Дарвоза томон 19та зарба йўллаб, шундан 5тасини дарвозабон қайтарди. Таққослаш учун "Персеполис"да зарбалар сони 9та бўлди. Бу ҳам "шерлар"нинг нисбатан яхши ҳаракат қилганини кўрсатади.


ВИДЕОНИ КЎРИШ




"Пахтакор" ушбу дурангдан сўнг 9-ўринда бормоқда. Қолган ўйинларда ҳам ижобий натижа қайд этиб, камида 8-ўриндан пастга тушмаслик талаб этилади. Чунки кейинги босқичга фақат 1-8 ўринлар чиқади. "Пахтакор"нинг навбатдаги учрашуви 21 октябрь куни Ироқда "Ал Шорта"га қарши бўлиб ўтади.

ОЧЛ Элит. 3-тур учрашувлари

21 октябрь. "Ал Шорта" - "Пахтакор"
21 октябрь. "Ал Садд" - "Персеполис"
21 октябрь. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол"
21 октябрь. "Ал Райан" - "Ал Аҳли"
22 октябрь. "Ал Насср" - "Истиқлол"
22 октябрь. "Ал Гарафа" - "Ал Васл"


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика