RU

Последние новости

22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  5 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  1 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  36 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  52 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  2 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   6 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0

ОЧЛ. "D" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида Новости

ОЧЛ. "D" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида

17-18 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"D" гуруҳида иштирок этаётган Қаршининг "Насаф" клуби кеча БААда "Ал Аҳли" меҳмони бўлиб, бу ўйинда ҳисоб очилмади. Натижада 3-турда бизникилардан очко олган фақат "Насаф" бўлди. Гуруҳдаги нариги беллашув эса Саудия Арабистонида ўтказилди ва бунда "Ал Аҳли" "Тракторсози"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Кечаги баҳсда "Насаф" яхши ҳаракат қилди. Қаршиликлар айниқса, ҳимояда мустаҳкам туришди ва шу туфайли рақибга гол уриш имкони беришмади. Қолаверса, жамоа етакчиси Артур Геворкяннинг жароҳат олиб майдонни тарк этиши ҳам "Насаф" ўйинига бирмунча таъсир кўрсатди. Олдинда яна учта тур борлигини инобатга олсак, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турган "Насаф"да кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият юзага келган. Агар Рўзиқул Бердиев шогирдлари Қаршида "Ал Аҳли"ни мағлуб этишса, имконият янада ошади.

Мазкур гуруҳда Саудиянинг "Ал Аҳли" клуби 7 очко билан биринчи ўринда боряпти. Айтиб ўтганимиздек, "Насаф" иккинчи поғонада ва ҳисобида тўрт очко бор. Кейинги ўринларни "Тракторсози" (3 очко) ва "Ал Аҳли" (БАА, 2 очко) эгаллаб туришибди. Навбатдаги тур ўйинлари 7 апрель куни ўтказилади.

СЎЗ
- Қаршида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз. Бугун ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсата олмадик. Аммо жавоб баҳсида анча шиддатли ҳаракат қиламиз. (Рўзиқул Бердиевнинг "Ал Аҳли"га қарши жавоб учрашувидан олдин айтган фикрлари)
 
3-тур. 18 март
"Ал Аҳли" - "Насаф" 0:0
"Ал Аҳли" - "Тракторсози" 2:0

ЖАДВАЛ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Al Ahli 3 2 1 0 7 - 4 3 7
2 Nasaf Qarshi 3 1 1 1 3 - 3 0 4
3 Tractor Sazi Tabriz 3 1 0 2 2 - 4 -2 3
4 Al-Ahli 3 0 2 1 3 - 4 -1 2


Кейинги учрашувлар
4-тур. 7 апрель
"Насаф" - "Ал Аҳли" (БАА)
"Тракторсози" - "Ал Аҳли" (С.Арабистони)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика