ОЧЛ. “Бурирам” – “Истиқлол” (1:2) ўйинидан кейинги фикрлар
19 сен 2013 14:47
Новости

ОЧЛ. “Бурирам” – “Истиқлол” (1:2) ўйинидан кейинги фикрлар
“Бурирам” эртаги ҳам тугади. Таиланд жамоаси ҳар иккала учрашувда ҳам Эроннинг “Истиқлол” клубига мағлуб бўлди. Теҳронликлар эса ОЧЛнинг ярим финалига йўл олишди.
Алехандро Менендез (“Бурирам Юнайтед” бош мураббийи): - “Истиқлол” айниқса иккинчи таймда яхши ўйин кўрсатди, улар кўпинча ўйинни секинлаштиришга ҳаракат қилишди. Биз намойиш этган футбол ҳам ёмон эмас, лекин мағлуб бўлганимизга кўра рақиб яхши ўйин кўрсатди деса бўлади. Қолаверса, бизга тажриба етишмади. Рақиб бешта имкониятдан иккита гол урди, биз эса 14та имкониятдан атиги битта тўп киритдик. Шунга қарамай, улар ярим финалга йўл олишди. Мен шогирдларим билан фахрланаман.
Амир Галенои (“Истиқлол” бош мураббийи): - Танаффус пайтида шогирдларимга биринчи таймдаги хатолар тўғрисида гапириб ўтирмадим, уларни фақат руҳлантиришга чақирдим, холос. Мен футболчиларга “Сизлар эронликсиз” ва ўзингизни кўрсатиш учун олдинда 45 дақиқа бор дедим. Биз рақиб томонидан бўшлиқларни тўлдиришга ҳаракат қилдик ва стандарт вазиятлар фойда келтиришини сездик. Қолаверса, учта ҳужумчи билан ўйнаганимиз ҳам қўл келди. Агар “Истиқлол” ОЧЛ бош совринини қўлга киритса, катта ҳажмдаги ишни амалга оширган бўламиз.

Комментарии