RU

Последние новости

21:23Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"  0 21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  0 20:51Пепе фаолиятини якунлади  2 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  0 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  14 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  4 19:19Ансельмино "Челси"га ўтгандан кейин: "Болалигимдан буни орзу қилардим"  1 18:50Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди"  1 18:23ПРО-Лига. "Шўртан" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  0 18:16ПРО-Лига. "Арал" – "Дўстлик": Асосий таркиблар маълум  1 18:11Жаҳон чемпионати саралаш босқичи. Ўзбекистон - КХДР учрашувини Аҳмад ал Каф бошқариб боради  15 17:54Буни кўрдингизми? Де Брюйне услубини ўзгартиради   4 17:30Энцо Фернандес янги мавсумда "Челси"нинг сардорларидан бири бўлади  0 17:12Левандовски янги мавсум тақвими ҳақида: "Ҳар икки кунда майдонга тушиб, максимум имкониятларингизни кўрсатишнинг иложи йўқ"  0 16:49Кефрен Тюрам: ""Ювентус"га трансфер — бу тақдир"  0

ОЧЛ. "Бунёдкор" ўз майдонида "Фулад" билан дуранг ўйнади Новости

ОЧЛ. "Бунёдкор" ўз майдонида "Фулад" билан дуранг ўйнади

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Фулад" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 74-дақиқасида Шаҳаб Карами майдон марказида тўпни эгаллаб олиб олдинга ўтди ва жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди - 0:1.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада Олександр Пишур чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Воҳид Шодиев 10 метрдан боши билан дарвозани ишғол қилди  - 1:1.

Ўйин айнан мана шу ҳисоб билан ўз ниҳоясига етди. Энди 1 апрель куни бу жамоалар Эронда ҳисоб-китоб қилишади.

Осиё Чемпионлар лигаси, 3-тур

19 март, чоршанба. “Пахтакор” марказий стадиони. 18:00
“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “ФУЛАД” (Эрон) 1:1
Голлар: Абдуллоҳ Карами, 74 - 0:1. Воҳид Шодиев, 90+2 - 1:1
"Бунёдкор": 1.Павел Бугало, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (33.Олег Зотеев, 70), 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 16.Карлес Кото (7.Алибобо Раҳматуллаев, 64), 21.Сардор Рашидов, 24.Баҳодир Пардаев (10.Анвар Бердиев, 75), 40.Сергей Симоненко.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 18.Бобуржон Акбаров, 30.Ҳасан Асқаров, 44.Миржамол Қосимов.

"Фулад": 77.Суша Макани, 2.Леандро Падовани, 5.Меҳди Бадрлу, 7.Суруш Рафие, 8.Исмоил Шарифат (23.Сасан Ансари, 82), 10.Абдуллоҳ Карами, 11.Бахтиёр Раҳмони (20.Аюб Калантари, 86), 14.Шаҳаб Карими, 21.Омид Ҳолиди, 37.Ғуломризо Ризои, 55.Саид Саларзода (4.Аюб Вали, 72)
Захира: 1.Алиризо Салими, 6.Меҳди Нури, 15.Леандро Чавес, 27.Суруш Саиди

Ҳакамлар: Али-Шабан (Кувайт), Наваф Шахин Халифа, Муҳаммад Жафар Муҳаммад (иккиси Бахрайн), Муҳтар Ал-Ярими (Яман)
Ҳакамлар эксперти: Ала Абед (Ироқ)
Учрашув комиссари: Давлатманд Исломов (Тожикистон)


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчко
1Фулад31202 - 115
2Ал Жаиш
21102 - 114
3Бунёдкор30212 - 3-12
4Ал Фатҳ
20110 - 1-11

                                  
                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               
ЯНГИЛАШ

90+5. Учрашув тугади. "Бунёдкор" ОЧЛ 3-турида ўз майдонида "Фулад" билан дуранг ўйнади - 1:1.
Энди бу жамоалар 1 апрель куни Эронда куч синашишади.

90+2. Олександр Пишур чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Воҳид Шодиев 10 метрдан боши билан дарвозани ишғол қилди  - 1:1!
90+2. ГООООООООООООООООООООЛ. ВОҲИД ШОДИЕВ 1:1.
90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
88. Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, Пишур дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнади
86. Ўзгариш. "Фулад". Бахтиёр Раҳмони ўрнига Аюб Калантари тушди
84. Хавфли вазият! Воҳид Шодиевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди
82. Ўзгариш. "Фулад". Исмоил Шарифат ўрнига Сасан Ансари тушди
81. Рашидов ўнг қанотдан олдинга ўтди, уни рақиблар йиқитишди
80. "Фулад"нинг тезкор ҳужуми, Анвар Ғофуров тўпни қайтариб юборди, бурчак тўпи ноаниқ амалга оширилди
79. Анвар Ғофуров белгиланган жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ
77. Огоҳлантириш. "Фулад". Шаҳаб Карами. У ҳам кейинги баҳсни ўтказиб юборади
75. Ўзгариш. "Бунёдкор". Баҳодир Пардаев ўрнига Анвар Бердиев майдонга тушди
74. Карами майдон марказида тўпни эгаллаб олиб олдинга ўтди ва жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди - 0:1.
74. ГОЛ. 0:1. Абдуллоҳ Карами
72. Ўзгариш. "Фулад". Саид Саларзода ўрнига Аюб Вали тушди
70. Ўзгариш. "Бунёдкор". Хайрулла Каримов ўрнига Олег Зотеев майдонга тушди
67. Ғуломризо Ризои тўп оширишда хатога йўл қўйди ва жамоанинг ҳужуми тугади
64. Ўзгариш. "Бунёдкор". Карлес Кото ўрнига Алибобо Раҳматуллаев тушди
63. Исмоил Шарифат жарима майдони ичига кириб бориб осмону фалкка зарба берди
61. Хавфли вазият! Рашидов ўнг қанотдан тўпни ошириб берди, Пишур тўпга ета олмади, Макани тўпга эга чиқди
59. "Бунёдкор" катта куч билан ҳужум қилмоқда, меҳмонлар қарши ҳужум тактикасини қўллашмоқда
58. Карлос Кото яна бир бор бурчакдан тўп тепади, самарасиз
57. Майдон марказида Пишур билан тўқнашиб кетган Абдуллоҳ Карамига шифокорлар ёрдам кўрсатишди
56. Воҳид Шодиев тўпни эгаллаб олиб ҳужумга ўтди, аммо ҳимоячи тўпни олиб қўйди
54. Баҳодир Пардаев 20 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп анча ноаниқ кетди
52. Шаҳаб Карими жарима майдони ичидан дарвозага ўарба берди, хавфли чиқди, аммо ноаниқ
51. "Бунёдкор" бурчак тўпини ишлаб олди, Рашидов тўпни жарима майдонига оширди, дарвозага йўлланган зарба дарвозага етиб бормади
49. Кото чап қанотдан олдинга ўтиди ва тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ
47. Сардор Рашидов чамаси 30 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп анча ноаниқ кетди
46. Иккинчи бўлим бошланди

45+2. Биринчи бўлим тугади
45.
Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди
45. Шарифатнинг 17 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди
42. Хавфли вазият!
Баҳодир Пардаев жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
41. Бахтиёр Раҳмони томонидан оширилган жарима тўпидан сўнг Бугало даровзанинг тўққизлигига кириб кетаётган тўпни қайтарди! Баракалла Паша!
40.
Сергей Симоненко жарима майдони ёнида Абдуллоҳ Карамини йиқитди, жарима тўпини меҳмонлар амалга оширишади
38. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Хайрулла Каримов. Ҳимоячи кейинги турни ўтказиб юборади
36.
Шораҳмедовнинг жарима майдонига узатган тўпини Меҳди Бадрлу қайтариш чоғида ўз дарвозабони билан тўқнашиб кетди
35.
Рақиблар бурчак тўпини амалга оширишди, Рашидов тўпни қайтарди
33.
"Фулад" устунликни қўлга олмоқда, Ғофуров сал қолса тўпни жарима майдони ёнида эронлик футболчига бериб қўйиши мумкин эди, Бугало тўпга эга чиқди
31.
Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумдан сўнг эронлик футболчилар тўпга етиб кела олишмади
30.
Майдон марказида Баҳодир Пардаев тўпни қўли билан ўйнади
28.
Анвар Ғофуров чап қанотдан олдинга ўтди ва рақибга нисбатан қоида бузди
26.
Бу сафар Рашидов нариги бурчакдан тўпни жарима майдонига оширди, ноаниқ
25.
Кото амалга оширган бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди
24.
Анвар Ғофуров ён чизиқдан икки марта тўпни жарима майдонига узатди, иккинчи уринишдан сўнг бурчак тўпи ишлаб олинди.
23.
"Фулад" вакили Суруш Рафие чамаси 25 метрлардан зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
20.
Рашидов қанотдан яна бир бор жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилар бу сафар ҳам ҳаво жангида ғолиб чиқишди
18.
Воҳид Шодиев жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп ноаниқ кетди
16.
Майдон эгалари кетма-кет уч марта бурчак тўпига эга бўлишди, учала сафар ҳам бесамар кетди
14.
"Бунёдкор" жарима тўпига эга бўлди. Кото ва Рашидов тўп ёнида. Сардорнинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
11.
Эронликлар ташаббусни қўлга олишга уринишмоқда, қанотларда ҳужумлар ташкил этилмоқда
8.
Чап қанотдан Исмоил Шарифат тўпни эгаллаб олиб зарба берди, тўп йўлига Шораҳмедов тўғаноқ бўлди
6.
"Фулад"нинг позицион ҳужуми, Баҳодир Пардаев ҳимоячиларга ёрдамга етиб келди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан сўнг рақиблар ҳужумда қоида бузишди
5.
Рашидовга узатилган тўпга футболчи ета олмади, эронликлар посбон тўпни ўйинга киритиб берди
3.
"Бунёдкор" ўйинни ҳужумкор тарзда бошлади
2.
Хайрулла Каримов жарима тўпини амалга оширди, Шодиев боши билан дарвозага зарба беришга уринди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
17:59.
Учрашувни оқ либосдаги "Бунёдкор" футболчилари бошлаб беришади
17:55.
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
16:50. Жамоаларнинг бошланғич таркиби маълум бўлди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика