RU

Последние новости

12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  16 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  41

ОЧЛ. “Бунёдкор” Дохадаги қаҳрамонликни Ар Риёдда кўрсата оладими? Новости

ОЧЛ. “Бунёдкор” Дохадаги қаҳрамонликни Ар Риёдда кўрсата оладими?

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Ал Ҳилол” ва “Бунёдкор” ўртасида жавоб баҳси бўлиб ўтади.
Яхши биласиз, Тошкентда ўтказилган биринчи ўйинда “Ал Ҳилол” 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кетганди. Энди “Бунёдкор”нинг бор умиди жавоб учрашувидан.

Кеча кечки пайт ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди ва унда иштирок этган “Бунёдкор” мураббийи Александр Волков жамоа бугунги ўйинга тайёрлигини ва ғалаба қозониш учун режа ишлаб чиққанини маълум қилди. Қандай режа эканлигини эса ўйин пайтида билиб оламиз. Умуман олганда, учрашувга бўлган қизиқиш катта. “Бунёдкор”нинг кузги баҳсларда ўйнаш-ўйнамаслиги бугун маълум бўлади.

Дастлабки беллашувда кўрдикки, “Ал Ҳилол” анча жиддий рақиб. Аммо уларни мағлуб этса бўлади. Мана гуруҳ ўйинларида “Ал Жаиш”ни кучли дегандик, лекин “Бунёдкор” уларни гуруҳда қолдириб кетди. Лекин фарқи шундаки, “Ал Ҳилол”да ОЧЛда ўйнаш борасида тажриба катта. Улар мусобақанинг мунтазам иштирокчиси ҳисобланади, “Ал Жаиш” эса биринчи бор қатнашди ва тажрибасизлиги панд берди.

Бугунги ўйинга 50 минг мухлиснинг ташриф буюриши кутиляпти. Маълумки, “Ал Ҳилол” уй учрашувларида “Қирол Фаҳд” стадиони доим тўлади. У ердаги муҳит ҳам бошқача бўлади. Мухлислар рақиб ўйинчиларини издан чиқаришга ҳаракат қилишади, аммо “Бунёдкор” лиқ тўла стадионларда тўп тепавериб ўрганиб қолган, бу билан жамоани руҳий эзиш мушкул.

Агар “Бунёдкор” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонадиган бўлса, қўшимча бўлимлар белгиланади, кейин навбат пенальтилар сериясига бориши мумкин. Агар “Бунёдкор” Дохадаги қаҳрамонликни Ар Риёдда ҳам кўрсата олса, чорак финалга йўл олади. Йўқса йўлни “Ал Ҳилол”га бўшатиб беришга тўғри келади. Демак, Волков шогирдларидан қаҳрамонликни кутиб қоламиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика