RU

ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" ва "Локомотив" ўйнайди Новости

ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" ва "Локомотив" ўйнайди

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан олган яна 8та ўйин бўлиб ўтади.

"Пахтакор" клуби ўз уйида Эроннинг "Тракторсози" билан ўйнайди. Рақиб дастлабки икки турдан сўнг 6 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Бу учрашув соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. СПОРТ телеканали баҳсни жонли равишда эфирга узатади.  

"Локомотив" эса Эронда "Сепахон" меҳмони бўлади. Рақиб сафида ўзбекистонлик Фозил Мусаев тўп тепаётганини кўпчилик билади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади. СПОРТ телеканали учрашувни 20:55дан бошлаб ёзиб олинган ҳолда намойиш этади. 

Сайтимиз орқали ҳар иккала ўйиндан онлайн матнли трансляция олиб борилади. 


"A" гуруҳи

17:30 - "Сепахон" - "Локомотив" 

22:35 - "Ал Иттиҳод" - "Ал Наср" 


"C" гуруҳи

17:00 - "Пахтакор" - "Трактор Сози"

21:35 - "Ал Жазира" - "Ал Ҳилол" 


"E" гуруҳи

15:00 - "Чонбук Хюндай" - "Бин Дуонг"

15:30 - "Токио" - "Жиангсу" 


"G" гуруҳи

13:45 - "Мельбурн Виктори" - "Сувон Блуингз" 

16:30 - "Шанхай Ист Эйша" - "Гамба Осака"  


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика