ОЧЛ. Бугун "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўйнайди
08 апр 2015 09:30
Новости
ОЧЛ. Бугун "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўйнайди
Осиё чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган ўйинлар бугун давом эттирилади.
Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади. Соат 16:00да бошланадиган ўйинда Вадим Абрамов шогирдларини фақат ғалаба қониқтиради. Қатардаги учрашувда мезбонлар 6:2 ҳисобида зафар қучишганди. Бугунги баҳсда "темирйўлчилар"ни қўллаб қувватлаш учун барча мухлисларни ТТЗдаги "Локомотив" стадионига чорлаймиз.
Сергей Лушан бошчилигидаги "Бунёдкор" клуби Қатарда "Лахвия" меҳмони бўлади. "Қалдирғочлар"га ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Тошкентда ўтган баҳсда "Лахвия" пенальтидан урилган гол эвазига ғалабага эришганди. Бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.
Бугунги учрашувларда иккала жамоамизга ҳам омад тилаймиз!

championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии