RU

Последние новости

19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:35Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:3 (матнли трансляция)  32 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  10 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  20 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

ОЧЛ биринчи финалидан кейин мураббийлар фикр билдиришди Новости

ОЧЛ биринчи финалидан кейин мураббийлар фикр билдиришди

Теги :  ОЧЛ финал
Кеча Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финалидан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди. Бунда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби ўз майдонида Япониянинг "Урава Редс" клубини қабул қилиб 1:1 ўйнади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида японлар бош мураббийи Такафуми Хори қуйидаги фикрларни билдирди:


- "Сафарда 1:1 ўйнаш яхши натижа, ҳали олдинда жавоб баҳси бор ва Сайтамада бутунлай бошқача ўйин гувоҳи бўламиз. "Ал Ҳилол" ўз майдонида кучли ўйин намойиш этади, лекин биз уларнинг қаршилигини енгиб ўта олдик".

- "Жавоб баҳсида имконият кўпроқ биз томонда бўлади деб ўйлайман. Биринчи ўйинда ҳимоявий ўйнадик деб айтолмайман, лекин бундай катта ўйинларда ҳимояни ўйламасдан ўйнаб бўлмайди".


"Ал Ҳилол" бош мураббийи Рамон Диаз эса ўйиндан кейин шундай деди:


- "Биз ўйинни бирмунча секин бошладик ва кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юбордик. Лекин шогирдларимнинг ҳаракатидан қониқдим. Жавоб баҳсида фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, энди Японияда гол уришимиз шарт. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграмагунча кураш давом этади".

- "Агар бугун хавфли вазиятлар содир этмаганимизда бу мени хавотирга соларди. Чунки футболда вазият ярата олмаслик, жамоанг ўйнамаётганини кўрсатади. Саудиялик мухлисларга айтадиган гапим: хавотир олманглар, ҳаммаси яхши бўлади".


Эслатиб ўтамиз, финалнинг иккинчи ўйини 25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика