RU

Последние новости

12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  1 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  53 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  23 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  14 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар Новости

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Бугун марказлашган тартибдаги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур баҳсларига старт берилади.

Хабарингиз бор, ОФК Ғарб минтақаси ўйинларини Қатарда ўтказишни лозим топган. Бугун "Пахтакор" 3-турни Саудия Арабистони етакчиси "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади. "Ал Жануб" стадионида кечадиган баҳс соат 23:00да бошланади.

Қуйида мазкур тўқнашувга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.


- "Ал Ҳилол" Осиё чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Бу жамоа "Пахтакор"га қарши кечган охирги 6та ўйиндан бери мағлубиятга учрамай келмоқда: 4 ғалаба ва 2 дуранг. Охирги 6 ўйинда "Ал Ҳилол" "Пахтакор" дарвозасига 13та гол урган.

- "Ал Ҳилол" 2014 йилги мавсумдан бери илк бор қаторасига тўртта ўйинда ғалаба қозонди. Лекин бу жамоа ҳали кетма-кет бешта баҳсда зафар қучмаган.

- "Пахтакор" бу йилги мусобақани икки ғалаба билан бошлади. Лекин жамоа 2009 йилдан бери қаторасига учта ўйинда ғалаба қозонмаган. Агар "Пахтакор" бугун ғалаба қозонишни уддалай олса, яна 2009 йилги натижасини такрорлаган бўлади.

- 2019 йилдан буён "Ал Ҳилол" ҳужумчиси Бафетимби Гомис 14та гол урди. Жамоадаги энг яхши вазият яратувчи Себастьян Жовинко бўлиб турибди. Италиялик футболчи 5та голга ҳаммуаллифлик қилиш билан бирга 36 марта хавфли вазият яратган.

- "Пахтакор" етакчиси Жалолиддин Машарпов бу йилги ўйинларда жамоасининг 3та голида иштирок этди. Унинг ҳисобида 1 гол ва 2 голли пас бор.



"Ал Ҳилол" эришган ютуқлар:
Мамлакат чемпиони (16 марта) - 1977, 1979, 1985, 1986, 1988, 1990, 1996, 1998, 2002, 2005, 2008,2010, 2011, 2017, 2018, 2020.
Қирол Кубоги соҳиби (8 марта) – 1961, 1964, 1980, 1982, 1984, 1989, 2015, 2017, 2019.

"Пахтакор" эришган ютуқлар:
Мамлакат чемпиони (12 марта) - 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019.
Ўзбекистон Кубоги соҳиби (12 марта) – 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011, 2019.

"Ал Ҳилол"га оид фактлар:
Айтиб ўтганимиздек, "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа 1991 ва 2000 йилларда Осиё клублар чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. Ўша пайт ОЧЛ шундай номланарди. "Ал Ҳилол"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги кўрсаткичлари қуйидагича:

Чемпион - 2019
Финалчи - 2014, 2017
Ярим финал - 2010, 2015
Чорак финал - 2007, 2012
1/8 финал - 2009, 2011, 2013, 2016
Гуруҳ босқичи - 2003, 2004, 2006, 2018



"Пахтакор"га оид фактлар:

Бу "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги 16-мавсуми ҳисобланади. Жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижасини 2002/03 ва 2004 йилларда қайд этган. Ўшанда "Пахтакор" ярим финалга қадар борганди. Шунингдек, 2009 йилги мавсумда "шерлар" чорак финалда ўйнашган. 2010 йилдан бери жамоа гуруҳдан чиқа олмаяпти. "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги кўрсаткичлари қуйидагича:

Ярим финал - 2002/03, 2004
Чорак финал - 2009
1/8 финал - 2010
Гуруҳ босқичи - 2005, 2006, 2007, 2008, 2011, 2012, 2013, 2015, 2016, 2019


Аль-Хиляль

Себастьян Джовинко - 45', Хаттан Бабхир - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа B . Тур 3

15/09/2020, 00:00

1
:
2
Отменен

Пахтакор

Эрен Дердийок - 70'

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика