RU

Последние новости

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  1 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  12 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  26 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  10 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

ОЧЛ. "Пахтакор" меҳмонда "Ал Айн"дан устун келди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди Новости

ОЧЛ. "Пахтакор" меҳмонда "Ал Айн"дан устун келди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди

ОЧЛнинг 5-тури доирасидаги "Ал Айн" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди.

"Ал Айн" - "Пахтакор" 1:3

21:00 | "Ҳазза бин Хайид" стадиони

Ҳакамлар: Адҳам Маҳадмеҳ, Мустафо Калаф, Аҳмад Моаннес (Иордания), Рё Танимото (Япония).

VAR: Жумпей Иида (Япония).

AVAR: Аҳмад Файсал (Иордания).

Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон). 

Комиссар: Шун Китамура (Япония).

Гол: Эйса Ҳалфан 18, Ҳожимат Эркинов 54, 1:1, Ҳожимат Эркинов 62, 1:2, Драган Черан 78

"Ал Айн": Муҳаммад Бу Санда, 4. Муҳаммад Али Шокир, 8. Муҳаммад ал-Балуши (30. Ҳазем Муҳаммад,82), 10. Алехандро Ромеро, 11. Бандар ал-Аҳбоби, 27. Султон ал-Шамси (  20. Матиас Паласиос, 62), 40. Ҳолид Али ал-Балуши, 42. Жонатас Сантос, 66. Мансур Саид (16. Ҳолид ал-Ҳошими,62), 70. Ален Траоре (2. Фалаҳ Волид,82), 90. Эйса Ҳалфан (99. Жосна Лоулендо, 66)

Захирадагилар: 6. Яҳё Нодир, 12. Султон ал-Мантери, 13. Аҳмад Барман,  44. Саид Жума, 

"Пахтакор": 36. Павел Павлюченко, 88. Шаҳод Азмиддинов (Пўлатхўжа Холдорхонов,90), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Дилшод Саитов, 27. Сардор Собирхўжаев, 28. Диёр Холматов, 2. Беҳрузбек Асқаров, 8. Азизбек Турғунбоев (Муҳаммадали Ўринбоев, 90), 20. Хожимат Эркинов (Достонбек Ҳамдамов,86), 10. Драган Черан.

Захирадагилар: Никита Шевченко, Санжар Қувватов, Достон Турсунов,  Суннатилла Поёнов,   Саидмуҳаммад Саиднуруллаев, Усмонов, Кими Мерк.

Огоҳлантириш: Шаҳзод Азмиддинов ("Пахтакор") 10, Мансур Саид  ("Ал Айн") 19, Беҳруз Асқаров ("Пахтакор" 45+2), Жосна Лоулендо ("Ал Айн") 69

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов ўрнига Пўлатхўжа Холдорхонов, Азиз Турғунбоев ўрнига Муҳаммадали Ўринбоев тушди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Ҳожимат Эркинов ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди. 

82. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Ален Траоре ўрнига Фалаҳ Волид, Муҳаммад Ал Блуши ўрнига Ҳазем Аббос Муҳаммад тушди. 

78. ГОООООООООООООООООЛ. "Ал Айн" ҳимояси бугун "шерлар"га ем бўлмоқда. Ҳожимат Эркинов яна катта саҳнага чиқди ва бу сафар Черанга қулай имконият яратиб берди. Черандан ажойиб гол, 1:3

72. СЕЕЕЕЙВ. "Ал Айн" жарима зарбасини ишлади. Юқорилатиб узатиб берилган тўпни Ал Блуши боши билан дарвозага йўллади. Павлюченкодан қойилмақом сейв. У юқори тўққизликка қараб кетаётган тўпни қайтарди. 

66. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн" Эйса Ҳалфан ўрнига Жосна Лоулендо тушди

62. ГООООООООООООООООООЛ. Яна Ҳожимат Эркинов. "Ал Айн" ҳимоячисини кўрдим демай алдади, дарвозабонни ҳам чалғитди ва кучли зарба билан гол урди. Эркинов бугун "шерлар"нинг ҳалоскори.

54. ГООООООООООООООООООООЛ. "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирди. Саитов-Черан-Эркинов комбинацияси гол билан тугади, 1:1. Ҳожимат Эркинов жарима майдончаси ичида жуда совуққон ўйнади ва дарвозани ишғол қилди. 

48. ЗАРБА. Сантоснинг зарбаси "Пахтакор" дарвозаси тепасидан ўтиб кетди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+2. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Беҳруз Асқаров

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Хожимат Эркиновдан зарба. Ноаниқ. 

37. Черан зарба бериб кўрди. Амирлик ҳимоячилар тўп йўлига қалқон бўла олди. 

31. Ўйинда темп пасайди. "Пахтакор" вазиятни тенглаштиришга ҳаракат қиляпти. Аммо ҳаракатлар самарасиз кечмоқда. 

22. "Пахтакор" дастлабки 15 дақиқаликда ёмон таассурот қолдирмаганди. 2та қулай вазиятдан фойдалана олмади. Рақиб эса иккинчи вазиятни гол билан якунлади. 

19. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн", Мансур Саид

18. ГОЛ. "Ал Айн" "Пахтакор"нинг 2та ҳужумига 1та ҳужум ва гол билан жавоб қайтарди. Бандар Муҳаммаднинг ўртадан берган қулай узатмасини Эйса Ҳалфан осонгина голга айлантирди.

17.ЗАРБАААААААААААААА. Саитовнинг етказиб берган тўпини Холматов дарвозага йўллади. Зарба хавфли лекин ноаниқю 

15. ЗАРБАААААААА. Драган Черан 17 метрлардан аниқ зарба йўллади. Бу Санда тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Хожимат Эркинов дарвозага йўллаб гол урди. Аммо Эркинов бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 

13. "Ал Айн" "шерлар" дарвозаси олдида хавфли вазият яратди. Эйса Халфан кириб бориб "Пахтакор" футболчиларини алдашга киришиб кетди. Ҳимоячилар ўз ишини яхши бажарди. 

13. Тўп назорати мезбонларда. 

11. ЗАРБА. Бандар Ал Аҳбобининг жаримадан йўллаган зарбасини "Пахтакор" посбони Павлюченко қайтарди. 

10. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов

7. Икки жамоа ҳам навбати билан олдинга ўтмоқда. Лекин ҳимоячилар ҳозирча хатосиз ҳаракат қилмоқда. 

Ўйинга старт берилди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика