RU

Последние новости

22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  0 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  204 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  7 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  10

ОЧЛ. 4-турга оид статистикалар Новости

ОЧЛ. 4-турга оид статистикалар

Кеча, 18 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Ортда қолган 4-турга оид айрим статистикаларни келтириб ўтамиз, уларни ОФК тақдим этди. Биз эса бироз бойитдик.

- Ироқнинг "Ал Шорта" клуби ОЧЛда 13 ўйиндан кейин ниҳоят дастлабки ғалабасини қўлга киритди (1 ғалаба, 3 дуранг, 10 мағлубият). Ироқликлар С.Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.


- "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" баҳсида дарвозаларга жами иккита аниқ зарба йўлланди (ҳар иккиси "Ал Ҳилол"га тегишли). Бу Чемпионлар лигасида 2017 йилнинг 24 апрелидан бери энг кам аниқ зарба берилган беллашув бўлди. Қизиғи, ўшанда ҳам "Ал Ҳилол" иштирокидаги ўйин ("Персеполис" билан)да 90 дақиқада бор йўғи иккита аниқ зарба йўлланган (ҳисоб - 0:0).


- "Пахтакор" билан ўйиндаги 0:0 ҳисоби "Ал Ҳилол" учун ОЧЛдаги 15-голсиз дуранг бўлди. Бу мусобақа тарихида бошқа исталган жамоадан 5 тага кўп дегани.


- Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси мусобақа тарихида еттинчи марта бир ўйинда 4 ва ундан кўп гол урди. Хави шогирдларининг "Ал Айн" устидан қозонган 4:0 ҳисобидаги ғалабалари 2018 йилнинг март ойида Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби устидан қозонилган ғалаба (4:0)дан кейинги энг йириги бўлди.


- БААнинг "Ал Айн" жамоаси мусобақа тарихидаги энг йирик мағлубиятини такрорлади ("Ал Садд"га 0:4 ҳисобида ютқазди). Жамоа 2011 йилнинг апрель ойида Япониянинг "Нагоя Грампус" клубига ҳам айнан шу ҳисобда имкониятни бой берган.


- "Ал Садд" ҳужумчиси Бағдод Бунеджа Чемпионлар лигасида охирги 17 ўйинда илк бор дубль қайд этди. Бундан олдин у 2018 йилнинг августида Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қарши баҳсда иккита гол урганди. Қизиғи, ўшанда унинг биринчи голига бугунги кунда жамоа бош мураббийи ҳисобланган Хави голли пас берганди.


- "Ал Насср" ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ Чемпионлар лигасида кетма-кет саккизинчи ўйинда гол урди (9та гол). 2013 йил ("Opta" мусобақанинг статистикаси билан тўлиқ шуғулланишни бошлаганидан бери)дан бери фақатгина Халк турнирда кўпроқ кетма-кет ўйинларда гол урган ("Шанхай СИПГ" таркибида 2017 йил кетма-кет 9 учрашувда гол урган).

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика