ОЧЛ-2022. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқиш учун БАА клуби билан ўйнайди
07 янв 2022 14:42
Новости
ОЧЛ-2022. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқиш учун БАА клуби билан ўйнайди
ОФК 2022 йилги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этувчи клубларни эълон қилди.
Эроннинг "Персеполис" ва "Истиқлол" клублари лицензиядан мосуво бўлишди, Ироқ ва Ливан давлатлари плей-оффдаги ўз ўрнидан айрилди.
Шундай қилиб "Насаф"нинг рақиби бўлиши кутилган Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олди.
"Насаф" плей-офф босқичида 15 март куни сафарда БААнинг "Банияс" клубига қарши ўйнайди. Ушбу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқади", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.
Маълумот учун, "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК кубоги гуруҳ босқичида қатнашади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии