RU

Последние новости

19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  2 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  3 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  22 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1

ОЧЛ-2021. Тору Онике: "Барча япон клубларига омад тилайман, лекин якунда "Кавасаки" чемпион бўлишига умид қиламан" Новости

ОЧЛ-2021. Тору Онике: "Барча япон клубларига омад тилайман, лекин якунда "Кавасаки" чемпион бўлишига умид қиламан"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги "Кавасаки Фронтале" - "Тэгу" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Япония клуби бош мураббийи Тору Онике иштирок этди.

"Бу мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Олдимизда битта вазифа бор - мусобақада ғалаба қозониш. Бутун жамоамиз ОЧЛ баҳсларига тайёр ва ғолиб бўлиш учун етарли салоҳиятга эгамиз", - дейди бош мураббий Тору Оники.

"Биз бу мусобақага мамлакатимиз чемпиони сифатида келдик ва ОЧЛдаги иштирокимиздан умидимиз катта. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз", - дейди футболчи Мики Ямане.




- "Кавасаки Фронтале" сўнгги йилларни ажойиб ўтказди. ОЧЛда ҳам, Япония чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этди. Осиё чемпионлар лигаси сиз учун қандай аҳамиятга эга?

- Бу мусобақада иштирок этиш бўйича етарли тажрибамиз бор. Ушбу тажриба ОЧЛда муваффақиятли иштирок этишга ёрдам беради деб ўйлайман.

- Гуруҳ босқичида турли жамоаларга қарши ўйнайсизлар. Бир биридан фарқли бўлган клублар билан баҳсларга тайёргарлик қандай кечди?
Мики Яману
: - Икки кун аввал Тошкентга етиб келдик. ОЧЛга етарлича тайёргарлик кўрдик. Биз учун ҳозир энг аҳамиятлиси биринчи ўйинда ғалаба қозониш ва бор эътиборимиз эртанги баҳсга қаратилган.




- Жамоада Япония олимпия терма жамоасида ўйнайдиган футболчилар бор. Уларни ОЧЛ баҳсларида иштирок этишлари борасида муаммо бўлмадими? Бу футболчилар олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Мазкур футболчилар билан ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Бу ўйинчилар шу клуб аъзоси эканлигини ва нима учун Тошкентга ташриф буюришганини жуда яхши билишади. Улар ғалаба учун бор кучлари билан ўйнашади.

- Кеча "Гамба Осака" мураббийи ҳам ОЧЛда ғолиб бўлмоқчи эканлигини айтганди. Умуман Япониянинг тўртта клуби ОЧЛда иштирок этади ва ҳар бирининг олдига чемпион бўлиш вазифаси қўйилган. Япон клубларининг ОЧЛдаги иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу Япония футболининг юзи ва клубларнинг салоҳияти қандай эканлигини кўрсатиб турибди. Осиё чемпионлар лигасидаги барча Япония клубларига омад тилайман. Лекин барибир якунда менинг жамоам чемпион бўлади деб умид қиламан.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика