RU

Последние новости

18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  0 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  2 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  6 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  3 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  11 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4

ОЧЛ-2021. "Кавасаки Фронтале" бош мураббийи Тору Онике: "Ички чемпионатдаги муваффақиятларимизни ОЧЛда ҳам давом эттиришга ҳаракат қиламиз" Новости

ОЧЛ-2021. "Кавасаки Фронтале" бош мураббийи Тору Онике: "Ички чемпионатдаги муваффақиятларимизни ОЧЛда ҳам давом эттиришга ҳаракат қиламиз"

ОЧЛ-2021 шарқ минтақаси "I" гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган "Кавасаки Фронатале" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдин Япония клуби бош мураббийи Тору Онике ва футболчи Ю Кобаяши фикрлари билан ўртоқлашди.

"Олдиндаги баҳсда фақат ғалаба ҳақида ўйламоқдамиз. Биринчи учрашувни фойдамизга ҳал қилдик. Бор эътиборимиз "Бейжинг Гоан" билан ўйинга қаратилган. Бошқа нарса ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Умид қиламизки, навбатдаги ўйинда ўйлаган мақсадимизга эришамиз",- дейди Тору Онике.

"Мураббийимизнинг фикрларига қўшиламан. Ушбу баҳсда уч очкони ўз ҳисобимизга ёздириб қўйишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ю Кобаяши.

- Ҳар уч кунда ўйинлар бўлиши қай даражада қийинчилик туғдирмоқда?

- Қисқа муддатда боз устига юқори ҳароратда ўйинлар ўтказиш албатта таъсир қилади. Барибир вазиятдан келиб чиқиб иш қилишимиз керак бўлади. 

- Саволим футболчига. Ўйиндан олдин рақибни осон ютамиз, деган фикр йўқми

Рақибнинг таркибида ёш футболчилар бўлсада, майдонга ғалабага чанқоқ бўлиб майдонга тушишади. Биз ҳам худди шундай жангга тайёрмиз. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун жанг қилиб ғалаба қозонишни ўйламоқдамиз.

- "Кавасаки Фронтале" иккинчи йилдирки ҳамма мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.  Ўз чемпионатида етакчилик қилмоқда. Бу ютуқларни ОЧЛда ҳам давом эттирган ҳолда ғолиб чиқишни мақсад қилганмисиз?

- Чиндан ҳам биз яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўз ўйин услубимизни шакллантириб улгурдик. Мана шу услуб орқали барча ўйинларда ижобий натижага эришганларимизни қитъа миқёсидаги мусобақада ҳам давом эттиришга ҳаракат қиламиз. 

- Рақиб бош мураббийи "Кавасаки Фронтале"ни қитъанинг энг кучли жамоаси, дея эътироф этди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Бизга юқори баҳо бергани учун рақиб жамоа мураббийига раҳмат айтиб қоламан. Лекин бироз ошириб юборибдилар (кулади). Ҳаммаси майдонда билинади. Ўзимизни яхши таассурот қолдиришга уринамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика