RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  111 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи қачон давом эттирилиши маълум Новости

ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи қачон давом эттирилиши маълум

Теги :  ОЧЛ-2020
Қитъа миқёсидаги бир қатор мусобақалар бошқа муддатга кўчирилди.

Осиё Футбол Конфедерацияси футзал бўйича Осиё чемпионати, ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда ОЧЛ баҳслари ўтказилиш саналарига ўзгартириш киритилгани ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, катталар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати 4-15 ноябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтади.

Шунингдек, Баҳрайнда ўтказиладиган U16 Осиё чемпионати эса 25 ноябрь – 12 декабрь кунларига кўчирилди.

Бундан ташқари, Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари марказлашган форматда сентябрь ойида ўтказилади. Ушбу учрашувларга мезбонлик қиладиган мамлакат номи кейинроқ эълон қилиниши кўзда тутилган.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U19 Осиё чемпионати аввалдан белгиланганидек 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўз навбатида, клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати санасига ҳам ўзгартириш киритилмаган ва ушбу турнир БААда 2-13 декабрь ташкил этилади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати
4-15 ноябрь | Туркманистон

U16 Осиё чемпионати
25 ноябрь – 12 декабрь | Баҳрайн

Осиё чемпионлар лигаси
Сентябрь | гуруҳ ва плей-офф босқичи
2-3 ноябрь | чорак финал босқичи
24 ноябрь | ярим финал босқичи
5 декабрь | финал

У19 Осиё чемпионати
14-31 октябрь | Ўзбекистон

Клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати
2-13 декабрь | БАА


*Юқорида эълон қилинган саналар минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика