RU

Последние новости

01:44Миллатлар лигаси. 13-сонияда гол урган Франция мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  5 01:10ОЧЛ. "Насаф" - "Шабаб Ал Аҳли" баҳсини бошқарадиган ҳакамлар маълум!  2 00:43Италияда маош учун энг кўп пул ишлатаётган клуб номи маълум қилинди  0 00:17УЕФА "Рома" ва "Астон Вилла"ни жазолади  0 23:35Наҳотки! Депай ўзи учун жамоа топди  1 23:17"Насаф" назорат учрашувида дуранг ўйнади, голлар 90 ва 90+2-дақиқада урилди  2 22:35Миллатлар лигаси. Холанд ҳам хеч нима эмас! Қўшниларимиз Норвегия билан дуранг ўйнади  7 22:22Ўзбекистон миллий термасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 22:00Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БАА нега фавқулодда кучайиб кетди?  19 21:42Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди   32 21:24Невилл нима сабабдан тен Хаг кетмаётганини айтди  3 20:45Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди"  3 20:34Ўткир Юсупов бугунги машғулотларда иштирок этмади  9 20:21Назорат учрашуви. "Олимпик" "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этди  0 19:56Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши баҳсга тайёрланишни бошлади  7

ОЧЛ-2018. "Насаф"нинг плей-оффдаги рақибининг 4 футболчиси бир йилга футболдан четлатилди Новости

ОЧЛ-2018. "Насаф"нинг плей-оффдаги рақибининг 4 футболчиси бир йилга футболдан четлатилди

Ўзингизга маълум, Қаршининг “Насаф” жамоаси ОЧЛ-2018ни плей-офф босқичидан бошлайди.

Жамоа 2018 йил 30 январь куни ўз майдонида Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоасини қабул қилади.

Иордания клуби расмий сайтининг тарқатган хабарларидан шуни англаш мумкинки, кейинги пайтларда “Ал-Файсали” клуби муаммолар гирдобида қолмоқда. Жамоа Иордания Кубоги ярим финалида “Ал-Жазира”га имкониятни бой берди ва кубок финалига чиқа олмади. Дастлабки учрашувдаги мағлубиятдан сўнг жамоани шу йилнинг сентябрь ойида қабул қилиб олган хорватиялик мураббийи Драган Талажич ўз истеъфосини эълон қилди.

Бугунги хабар эса ҳаммасидан ўтиб тушди. ФИФАдан клуб номига келган расмий хатга  кўра, жамоанинг тўрт нафар етакчи ўйинчисига,  бир йил муддатга (2017 йил 14 августдан 2018 йил 14 августгача) ҳар қандай футбол учрашувида майдонга тушишига таъқиқ қўйилди. Булар  Мовтаз Ёсин, Баха Абдул Раҳмон Иброҳим, Иброҳим Дледум Заваҳра ва ливиялик легионер футболчи Акрам Зваилардир. Шунингдек клуб раҳбариятидан  Сулаймон Ал Ассоф икки йил муддатга футболдан четлатилган. Бу жазо нима сабабдан қўлланилгани хабарда айтилмаган.

“Ал-Файсали” клубига оид янгиликларни кузатишда давом этамиз.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика