ОЧЛ-2018: “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” баҳсини австралиялик ҳакам бошқаради
04 мар 2018 11:55
Новости
ОЧЛ-2018: “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” баҳсини австралиялик ҳакам бошқаради
Бу сафар Тошкентнинг “Локомотив” клуби Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоаси меҳмони бўлади. 6 март куни бўлиб ўтадиган беллашувни австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Ўйин бош ҳаками – Кристофер Жеймс Бит. Унга қанотларда ҳамюртлари – Эшли Уарвик Ичем ҳамда Антон Шчетинин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса қирғизистонлик Тимур Файзуллин бажаради.
ОЧЛ-2018. Гуруҳ босқичи
3-тур / 6 март. Доҳа. “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадиони
“Ал Дуҳаил” – “Локомотив”
Бош ҳакам: Кристофер Жеймс Бит (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Эшли Уарвик Ичем ва Антон Шчетинин (Австралия)
Тўртинчи ҳакам: Тимур Файзуллин (Қирғизистон)
Ҳакамлар назоратчиси: Комалесваран Санкар (Ҳиндистон)
Комиссар: Тун Тун Аунг (Мьянма)
Таъкидлаб ўтамиз, мазкур қарама-қаршилик 6 март куни бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 20: 00 (Тошкент вақти билан).

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии