RU

Последние новости

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  1 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди Новости

ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 5-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Локомотив” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Тавун” клублари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг биринчи қисмида саудияликлар бош мураббийи Жозе Мануэль Гомеш иштирок этди.

“Эртанги ўйин гуруҳдан чиқишимиз учун сўнгги имконият бўлади. Гуруҳдаги вазият жуда қийин. Агар ўз имкониятларимизни ишга солсак, олдимизга қўйилган вазифани уддалай оламиз. “Локомотив” иштирокидаги сўнгги 3 ўйинни кузатдик. Алоҳида бир футболчини ажратмаган бўлардим, рақиб барча чизиқларни агрессив ўйин намойиш қилади.

Бўлажак ўйинни биринчи турда бўлиб ўтган учрашувга қиёслаш қийин. “Ал-Тавун”да яқинда иш бошладим. Битта нарсани айта оламан: катта ўзгаришлар бўлмайди, биз ўйин услубимизни бироз ўзгартирамиз”, – деди Жозе Мануэль Гомеш.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Локомотив” устози Андрей Микляев ва ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев иштирок этди.

“Биз учун ҳам эртанги ўйин гуруҳдан чиқишга сўнгги имконият. Рақиб буни яхши тушуниб турибди. Таркибда йўқотишлар бор — Саламат Қутибоев. Муҳаммад Конеда эса енгил жароҳат мавжуд. Охирги икки ўйиндан буён у индивидуал тарзда машғулотлар ўтамоқда. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Эртага мухлисларнинг далдаси бизга йўл келган бўларди”, – деди “темирйўлчилар” устози.

“Ал-Тавун”га қарши ўйин қизиқарли ва шу билан бирга қийин кечади. ОЧЛдаги сўнгги икки ўйиним ўхшамади. Ўз устимда ишладим ва сифатли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан”, – деди Сардор Мирзаев.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви эртага, 25 апрель куни ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида, соат 17:00 да старт олади.

Фото: “Локомотив” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика