RU

Последние новости

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  0 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  5 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

ОЧЛ-2016. Финалда Жанубий Корея клуби ўйнайди Новости

ОЧЛ-2016. Финалда Жанубий Корея клуби ўйнайди

Бугун Осиё чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги битта ўйин ўз якунига етди.

Хитойда "Шандон Луненг" клуби Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби билан беллашди. Дастлабки ўйинда "Сеул" ўз уйида 3:1 ҳисобида зафар қучганди.

Бугунги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва Сервер Жепаровнинг собиқ клуби ярим финалга чиқди.

Кеча шарқий минтақада ярим финалга йўлланма олган дастлабки клуби номи маълум бўлганди. Жанубий Кореянинг "Чонбук Хюндай Моторс" жамоаси икки ўйин натижасига кўра "Шанхай СПИГ" клубини 5:0 ҳисобида ортда қолдирди.

Шундай қилиб, ярим финалда "Чонбук Хюндай Моторс" ва "Сеул" клублари ўзаро тўқнаш келишади.

Ғарбий минтақада ярим финалга чиққан биринчи жамоа номи маълум - "Ал Айн". Иккинчи ярим финалчи бугун бўлиб ўтадиган "Ал Жайиш" - "Ал Наср" (биринчи ўйин 3:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади.

Ярим финал баҳслари 27-28 сентябрь ва 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Финал 19 ва 26 ноябрь кунларига белгиланган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика