RU

Последние новости

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

ОЧЛ 2-тури олдидан "Локомотив" таркибида жиддий йўқотиш Новости

ОЧЛ 2-тури олдидан "Локомотив" таркибида жиддий йўқотиш

Хабарингиз бор, “Локомотив” жамоаси 12 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” клубини қабул қилди.

Учрашувда “темирйўлчилар” жамоаси рақибни 5та тўп фарқи билан мағлуб этди. Ушбу дебют ўйинда “Локомотив” сафида илк голини киритишга муваффақ бўлган бразилиялик футболчи Нивалдо Родригес Феррейра ўйиннинг 36-дақиқасида жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Ўтказилган тиббий кўрик шуни кўрсатдики, маҳоратли футболчининг чап оёқ пай қисми чўзилган. “Локомотив” ПФК бош шифокори Аброр Пирриевнинг таъкидлашича, Нивалдо яқин икки ҳафта ичида майдонга туша олмайди. Даволаниш жараёни кўнилдагидек кетса, Нивалдо “Локомотив”нинг ОЧЛ-2018 3-тури доирасида кечадиган “Ал Дуҳаил”га қарши ўйинигача майдонга тушишга тайёр бўлади. Шу сабабли ҳам 29 ёшли футболчи “Зоб Аҳан” билан ўйинни ўтказиб юборади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика