RU

Последние новости

11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  2 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  8 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  5 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  38 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7

ОЧЛ. 2-тур якунлари. Бизнинг ҳакамлар ишлашмади Новости

ОЧЛ. 2-тур якунлари. Бизнинг ҳакамлар ишлашмади

11-12 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 2-тур беллашувлари ўтказилди.
Бўлиб ўтган 16та ўйинни 16 нафар ҳакам бошқариб борди. Афсуски, улар орасида ўзбекистонлик реферилар йўқ.

1-турда Валентин Коваленко Саудияда бўлиб ўтган “Ал Ҳилол” – “Ал Аҳли” баҳсини бошқарганди. Лекин бу турда ОФК унга дам берган кўринади. Энди Коваленко 3-турдан ўрин олган “Санфречче Хиросима” ва “Сеул ФК” ўртасидаги учрашувни бошқаради.

Қизиғи, энг машҳур ҳакамимиз Равшан Эрматов ОЧЛнинг 1-2-турларида ишламади. У 3-тур ўйинига ҳам тайинланмаган. Эрматов 1 апрель куни БААда бўлиб ўтадиган “Ал Аҳли” – “Сепахон” баҳсида ҳакамлик қилади. Бу эса 4-тур беллашуви ҳисобланади.

2-турда австралиялик 3 нафар ҳакам учта ўйинни бошқарди, шунингдек Япония, Жанубий Корея ва Қатардан ҳакамлар иккитадан ўйинни бошқаришди. Уммон, Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Эрон, Сингапур ва хитойлик реферилар эса биттадан ўйинда ишлашди.

ОЧЛ. 2-турда ишлаган ҳакамлар

Петер Грин (Австралия) “Ал Райан” – “Истиқлол” – 1:0

Стребр Деловски (Австралия) “Ал Шабаб” – “Ал Жазира” 1:3

Бенжамин Уильямс (Австралия) “Сепахон” – “Ал Ҳилол”  3:2

Масааки Тома  (Япония) “Бунёдкор” – “Ал Жаиш” 1:2

Рюжи Сато (Япония) “Фулад” – “Ал Фатҳ” 1:0

Донг Жин (Ж.Корея) “Лахвия” – “Тракторсози” 0:0

Ким Жонг Хёк (Ж.Корея) “Ал Иттиҳод” – “Ал Айн” 2:1

Абдулраҳмон Абду (Қатар) “Сентрал Коаст” – “Санфречче Хиросима” 2:1

Банжар Муҳаммад Ал Доссари (Қатар) “Бейжинг Гоан” – “Сеул” 1:1

Абдуллоҳ Ал Ҳилоли  (Уммон) “Серезо Осака” – “Шандонг Луненг” 1:3

Наваф Шукрулла (Баҳрайн) “Бурирам Юнайтед” – “Поханг Стилерс” 1:2

Муҳаммад Ал Заруни  (БАА) “Мельбурн” – “Чонбук” 2:2

Муҳаммад Алаважи (С.Арабистони) “Йокогама” – “Гуангжу” 1:1

Алиризо Фағони (Эрон) “Ульсан” – “Кавасаки”  2:0

Муҳаммад Тақи  (Сингапур) “Гижу” – “Вестерн” 0:1

Тан Хай (Хитой) “Ал Аҳли” – “Ал Садд” 1:1


Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика