RU

Последние новости

16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  2 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  5 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  5 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  29 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4

ОЧЛ 1/8 финали олдидан: Ўзбекистон ОФК рейтингида қанча очко тўплади? Новости

ОЧЛ 1/8 финали олдидан: Ўзбекистон ОФК рейтингида қанча очко тўплади?

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистоннинг ОФК рейтингидаги тўплаган очколари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"10 йил ичида илк бор "Пахтакор" ОФК Чемпионлар Лигаси 1/8 финали чиқди, бугун бу босқичда ўйнайди ва ОФК клублар рейтингини гапириш ҳозир ўринли бўлади. "Пахтакор"нинг ушбу мавсумдаги муваффақияти Ўзбекистонга 13 балл олиб келди: 10 - гуруҳ босқичидаги тўпланган ҳар бир очко учун ва 3 - 1/8 финалга чиққанлик учун. "Локомотив" ва "Бунёдкор" тўплаган баллар билан 13,900 оламиз ва бу Ўзбекистон учун бир мавсумдаги энг яхши кўрсаткичдир. Бунгача рекорд 2009 йилда бўлган, унда "Бунёдкор" ва "Пахтакор" Чемпионлар лигаси чорак финалига, "Нефтчи" эса ОФК Кубоги чорак финалига қадар етиб борганди. Ўшанда бир мавсум учун 13,556 (ОФК Кубоги "Нефтчи"нинг очколари 3га бўлинмаганда 17,500) эди.

Айтганча, биз нега "Пахтакор"ни гуруҳ босқичида 11 эмас фақатгина 10 очко тўплаган деб ҳисобламоқдамиз? "Ал Ҳилол" ва "Ал Ваҳда" натижаларини рейтингдан чиқариб ташлаш гарчи бу ОФК рейтингини ҳисоблашдаги ҳужжатларда ўз аксини топмаган бўлса ҳам мантиқан тўғри.

Аммо менинг сизлар учун ёмон хабарим бор. Жорий мавсумдаги рекорд ҳисобга олинмайди. Чунки 2020 йилдаги рейтинг ҳисобга олинмайди. ОФК Кубоги охирига қадар ўйналмаганини ҳисобга олсак, бу ҳам мантиқандир.

Бу нимани англатади? 2023 йилдаги клублар мусобақасидаги квоталарни ҳал қиладиган 2021 йилги рейтингга фақат уч мавсум киради - 2018, 2019 ва 2021.

Бу шунингдек 2024 йилдаги квотани аниқлайдиган 2022 йилдаги рейтингга ҳам тегишли. Бунда 2019, 2021 ва 2022 йилги мавсумдаги натижалар ҳисобга олинади.

Тўлақонли тўрт йиллик цикл 2026 йилдаги квоталарни аниқлаб берадиган 2024 йилдагина бўлади. Коронавирус ҳали узоқ вақт ўзини эслатиб туради", - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика