RU

Последние новости

16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  3 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  8 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  41 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  10 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  8 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   3 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  1 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   3 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  3

"Оч бўрилар" овга чиқмоқда Новости

"Оч бўрилар" овга чиқмоқда

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Ғолиб ярим финалга чиқади ва Олимпиада йўлланмаси сари навбатдаги қадамни ташлайди. Мағлуб уйга қайтади.

Узбекистан (до23)

Молодежный чемпионат. (до 23). Плей-офф . Тур Quarter Finals

26/04/2024, 20:00

0
:
2
Завершен

Саудовская Аравия

45'
90'

2 йил олдин саудияликлар бизни финалда мағлуб этишганди. Бу сафар имкон бермай ютиш навбати бизники. Тошкентда ўтган ўша финалда бугунги рақибларимизнинг у пайтдаги авлоди биздан кучли эди. Буни тан олиш керак. Шунга қарамай, 2:0 ҳисобида олдинда бораётган, ўйин бўйича кучли бўлиб турган, камига 2 ёш катта бўлган саудияликлар қай тариқа вақт чўзишгани кўпчиликнинг хотирасида кечагидек турган бўлса керак.

Ҳозирги олимпия терма жамоамиз футболчилари Саудия Арабистонига қарши қандай "настрой" қилишларини яхши биламан. Уларга қўшимча мотивация шарт эмас бу ўйинда. Рақиб Саудия эканлигининг ўзи асосий мотивация йигитларга.

Тимур Кападзе иккита деярли тенг таркиб йиға олди ва ҳар бир баҳсда ротацияга қўл уриб келмоқда. Бугун ҳам олдинги бирор баҳсда тушмаган 11талик тушса ажабланмайман. Менда олимпия терма жамоамизнинг Олимпиадага чиқишига бу қадар катта ишонч олдин бўлмаган. Бу жамоа Париж йўлланмасини қўлга киритишига тўла ишоняпман.

Бу йигитлар майдонда оч бўри каби ҳаракатланишмоқда. Кувайтлик ҳамкасбим билан суҳбатлашганимда бизнинг жамоа ўйинчилари ҳақида қони қайноқ футболчилар экан деди. Айнан шундай.


Бугун шунингдек Ўзбекистон футзал терма жамоасини ҳам жуда катта тўқнашув кутиб турибди. Хосе Венансио Лопес шогирдлари Осиё гранди Эронга қарши ярим финал баҳсида паркетга чиқишади. Мураббийимиз биз Таиландга чемпион бўлиш учун келдик деганди. Форсларда ҳам биз каби авлодлар алмашуви кузатилмоқда. Уларга қарши Жаҳон чемпионати доирасидаги охирги ўйинимиз ҳамма ёдида бўлса керак. Мундиаллар тарихидаги энг зўр ўйинлардан бири ўтказиб берилганди ўшанда ва Эрон 9:8 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Футзалчиларимиз доим курашувчанлиги билан ажралиб туришган ва бугун ҳам кучли рақибга қарши ғалаба учун курашиш йўлида уларга куч-қувват тилаймиз.

Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз ва Ўзбекистон футзал терма жамоасига омад ва зафар ёр бўлсин! Ўзим эса Доҳада олимпиячиларимиз ўйинида бўламан. Олға, Ўзбекистон!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика