RU

Последние новости

22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  0 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  3 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  31 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  24

"Обод". "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратдик Новости

"Обод". "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратдик

Бугун олий лигадаги танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

"Қўқон-1912"га қарши майдонга чиққан "Обод" олий лиганинг 16-турида бўлгани каби яна иродали ғалабани қўлга киритди. Ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. "Қўқон-1912"нинг голига Отабек Ҳайдаров муаллифлик қилди. Танаффусдан кейин вазият ўзгарди. Захирадан майдонга тушган футболчилар жамоамизнинг ўйинини ўзгартирди. Аввалига Шоҳруз Норхонов ажойиб комбинациядан кейин Никита Рибкин билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай футболчиларимиз яна бир чиройли комбинация ташкил қилишди. Бу сафар Рибкин Норхоновни тўхтатиб қолиш учун охирги чорани қўллади ва пенальти. Нуқтага яқинлашган Алишер Азизов кучли зарбаси билан ғалаба тўпини киритди. 


ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

ОБОД - ҚЎҚОН-1912 - 2:1 (0:1)

5 сентябрь. Тошкент. "Хонабод" стадиони.

Бош ҳакам: Азиз Асимов.

"Обод": Умиджон Ёрбеков, Илҳом Комилов, Ғайрат Умиров, Фарҳод Мирааҳматов, Аброр Хусинов, Дониёр Ҳасанов, Темур Ҳакимов, Алишер Мирзаев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Санжар Риҳсибоев, Шоҳруз Норхонов.

Захирадан тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Сардор Қаҳҳоров, Алишер Шоғуломов, Хуршид Ғиёсов, Алишер Азизов, Павел Соломин.

"Қўқон-1912": Азиз Ашуров, Дарко Гожкович, Никола Валентич, Маъруф Зокиржонов, Иброҳим Раҳимов, Суҳроб Бердиев, Жавоҳир Сиддиқов, Абдуллоҳ Олимов, Собир Ҳамидов, Отабек Ҳайдаров. 

Захирадан тушганлар: Никита Рибкин, Шоҳруҳ Холматов, Миржалол Қурбонов, Достон Турсунов, Нодир Юлдашев, Ориф Мамажонов, Аваз Маматхўжаев, Баҳодир Акрамов, Иқбол Маликжонов, Азиз Тўхтабоев, Носир Отақўзиев, Миртўра Акбаров.

Голлар: Шоҳруз Норхонов, Алишер Азизов - Отабек Ҳайдаров.


"Обод" ФК матбуот хизмати


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика