RU

Последние новости

12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  5 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  1 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  16 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  24 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12

Облак Суарес, Феликс, ЧЛ ва Месси-Роналду ҳақида Новости

Облак Суарес, Феликс, ЧЛ ва Месси-Роналду ҳақида

"Атлетико" етакчиларидан бири ва дунёнинг энг қиммат дарвозабони Ян Облак катта интервью берди.

Биз эса сизга бу интервьюнинг энг муҳим қисмларини тақдим этамиз.

"Мени энг яхшиси деб аташлари жуда ёқимли. Мен яхши натижаларга эришиш учун барчасини ишга соляпман".

Чемпионлар Лигаси ҳақида:

"Ҳар йили биз ушбу турнирни ютиш учун имконият бўлишига умид қиламиз. "Атлетико" билан Чемпионлар Лигаси кубогини бош узра баланд кўтаришдан чиройлироқ нарса йўқ".

Луис Суарес ҳақида:

"Мен "Барселона" унинг бизга қўшилишга изн берганини билганимда хайрон бўлдим. Унинг мавсум сўнггига қадар шу даражада ўйнашига умид қиламан".

Ўзининг келажаги ҳақида:

"Биз бошқа жамоа вакиллари билан гаплашмадик, мен "Атлетико"да қолдим, сабаби мен бу ерда энг юқори мақсадлар учун кураша олишимизни биламан".

Феликс ҳақида:

"У ажойиб ўйинчи. У ёш ва у кўпроқ ишлаши, мураббийни эшитиши ва ундан талаб қилинаётганини қилиши керак. Сиз у билан ва усиз ўйнаганда фарқни сезасиз".

Облак - "Атлетико" етакчиси!

"Мен ўзимни анчадан буён "Атлетико" етакчиси сифатида ҳис қиляпман, мен доим бор кучимни майдонда бераман, агар нимадир ўхшамаётган бўлса, мен ўз эътирозларимни кийим алмаштириш хонасида билдиришдан тортинмайман".

Месси ёки Роналду?

"Месси ақлбовар қилмайдиган ишларни қилади, у жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб, бутун майдонни босиб ўтиб, гол уриши мумкин. Криштиану ҳам ажойиб, у ва Месси - мен қачондир учратган энг кучли икки ўйинчидир".

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика