RU

Последние новости

12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  2 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  3 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  18 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  13 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3

Обид Жўрабоев: “Ҳамжиҳатлик эвазига ғалаба қозонмоқдамиз” Новости

Обид Жўрабоев: “Ҳамжиҳатлик эвазига ғалаба қозонмоқдамиз”

Про-лиганинг 20-турида “Динамо” клуби Самарқандда “Олимпик” клубини қабул қилди.

Шиддатли ва қизиқарли кечган учрашувда майдон эгалари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Динамо”нинг тажрибали футболчиси Обид Жўрабоевнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- “Динамо” жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозонди", - дея гап бошлади Жўрабоев. Бу ўйинда ғалаба қозонмасак, вазифамизни ўзимиз бирмунча қийинлаштириб олардик. Суперлигада иштирок этишни жуда истаймиз ва шу йўлда аҳиллик билан ҳаракат қилдик. Рақибни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларга қарши аввалги ўйинларда йўл қўйган хатоларимизни таҳлил қилдик. Ўйин давомида ҳарактер кўрсатдик. Энг муҳими, тажриба барибир ўз сўзини айтди. 

- Клубнинг муваффақиятли одимланишининг сири нимада?

- Самарқандда ҳамжиҳатлик ва аҳиллик биринчи ўринда туради. Бизнинг клубда молиявий ҳолат жуда катта бўлмаса-да, ички муҳит анча яхши. Таркибимиздаги йигитлар бир-бирларини ҳурмат қилади. Машғулотлар ва ўйин давомида ҳам айнан шу бирлашиб тўп тепишимиз самараси билан натижаларимиз яхшиланди. Бош мураббийимиз ҳам шу жиҳатимизга алоҳида тўхталиб ўтади. Яхши шароитлар яратилган, бундай вақтда натижани ижобий қилмасак, мухлисларимиз ва рахбарият олдида уятли ҳолатга тушиб қоламиз.

- Мазкур ғалабадан кейин Суперлигага йўлланма олиш вазифаси деярли бажарилдими?

- Дарҳақиқат, “Олимпик” устидан қозонилган ғалабадан кейин Суперлигага чиқиш имкониятимизни яхшилаб олдик.  Кейинги турда “Нефтчи”га қарши ўйнаймиз. Фарғонада қандай натижа кўрсатишимиздан қатъий назар, биз имкониятимизни яхшилаб олганмиз ва йўлланмага эга бўлиш имкониятимиз юқориланди деб ўйлайман. Бу билан жамоа бўшашиб кетмаслиги учун ўйнайди. Мухлисларимизни янада хурсанд қилиш учун сўнгги турларга қадар астойдил меҳнат қилмоқчимиз.  

- “Динамо” мавсум бошида кўп очколарни бой берди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғри, мавсум бошида кўп очколарни йўқотдик. Чунки таркибимизнинг деярли 95 фоизи янгиланди. Янги келиб қўшилганларнинг муҳитга мослашиб кетиши, мураббийнинг тактик схемаларига тушиши учун маълум муддат керак бўлади. Чемпионат эса бунга қараб турмайди. Ўз майдонимизда ҳам керагидан ортиқ очколарни бой бердик. Кейинчалик босқичма-босқич ўйин услубимиз жойига тушди. Мавсумнинг муҳим палласига етиб келган вақтимизда, натижаларимиз ҳам яхшиланди, керакли бўлган очколар қўлга киритилмоқда. Асосийси, танлаган йўлимиз ўзини тўлиқ оқлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика