"Боруссия Д" футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг фикрича унинг жамоада қолиш-қолмаслиги бўлажак бош мураббий Томас Тухелга боғлиқ.
"Ҳозир энг муҳими - янги бош мураббий билан танишиб олиш. Ҳозирча у билан учрашиб, гаплашиб олиш учун вазият бўлгани йўқ. Бу энг муҳим омил ҳисобланади.
У билан суҳбатлашиб олганимиздан сўнг барчаси аниқ бўлади", - дейди футболчи.
Комментарии