ОАВ ходимларига Суперлига ўйинларини стадиондан ёритиб боришлари учун рухсат берилди
08 июн 2020 14:01
Новости
ОАВ ходимларига Суперлига ўйинларини стадиондан ёритиб боришлари учун рухсат берилди
Шу ҳафтада Суперлига қайтади. 4-тур бизни кутмоқда
Ушбу учрашувларни ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимларига беллашувни стадиондан туриб фаолият олиб боришларига рухсат берилди.
Фақатгина, Республика махсус комиссияси талабларига кўра, журналист ва фотомухбирлар сони чекланади. Шу боис, ЎзПФЛ аккредитациясига эга ОАВ вакилларидан ўзлари боришни режалаштирган беллашувлар олдидан мезбон жамоани огоҳлантириши талаб этилади ва шу асосда шакллантирилган рўйхат орқали учрашувларга киритилади.
ОАВ ходимларидан ўйин бошланишидан 30 дақиқа олдин стадионга келиши ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда фаолият олиб боришлари сўралади.

Учрашувдан кейинги матбуот анжумани ўтказилиши билан боғлиқ жараёнларга комиссар ва мезбон жамоа жавобгар саналади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии