"Ньюкасл" мухлиси Англия лига кубоги финал чиптасини ғажиб ташлаган итини сотувга қўйди
20 фев 2023 20:32
Новости
"Ньюкасл" мухлиси Англия лига кубоги финал чиптасини ғажиб ташлаган итини сотувга қўйди
Гап шундаки, Алан Керлинг исмли мухлис "Ливерпул"га қарши АПЛ баҳсидан қайтгач, эшикни очган ва ерда бурда-бурда қилиб ташланган Лига кубоги финал чиптасини кўрган. Чиптани почтачи ташлаб кетган. Аланнинг ярамас ити Руди эса чипта билан "жанг қилган".
Керлинг шанба куни барчага янгиликлардан бохабар қилиш учун Facebook саҳифасига кирди. “Бу менинг итим Руди”, деб ёзади у. “Руди кичик юлдуз бўлган кучукча ва у почта орқали юборилган хатларни уйимизга бўлган тажоввузкор ҳужум деб ҳисоблайди.
Руди мен ташқарида бўлганимда "Уэмбли"га олиб кирадиган чипталарни чайнаш орқали мени кулади деб ўйлаган. Ит 5 фунт-стерлингга сотилади", деб ёзади Керлинг.
Эслатиб ўтамиз, Англия лига кубоги финалида "Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед" билан тўқнаш келади.
Комментарии