"Ньюкасл" 37 миллион еврога ҳимоячи сотиб олди
09 авг 2023 01:31
Новости
"Ньюкасл" 37 миллион еврога ҳимоячи сотиб олди
"Саутгемптон" қанот ҳимоячиси Валентино Ливраменто "Ньюкасл"га ўтди, бу ҳақда "оқ-қоралар" расмий сайти хабар берди.
Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 20 ёшли футболчининг трансфери учун "оқ-қоралар" 37,2 миллион евро тўлайди.
Ливраменто Лондоннинг "Челси" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Валентино ўтган мавсум "Саутгемптон" билан Чемпионшипга тушиб кетган эди.
"Ньюкасл" ўтган мавсум АПЛда тўртинчи ўринни эгаллади. Жамоа узоқ танаффусдан сўнг Чемпионлар лигасига йўл олди.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии