RU

Последние новости

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  1 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  1 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

"НТВ Плюс" шарҳловчиси Денис Казанский ўзбекистонлик футбол мухлислари билан учрашув ўтказди Новости

"НТВ Плюс" шарҳловчиси Денис Казанский ўзбекистонлик футбол мухлислари билан учрашув ўтказди

Хабарингиз бор, “Uzreport TV” телеканали орқали Европа Чемпионлар лигасининг ўйинлари “жонли” эфирда намойиш этилмоқда.

3-тур ўйинларини шарҳлаб бориш учун Россиянинг таниқли спорт журналисти Денис Казанский ташриф буюрди. У мамлакатимиздаги футбол мухлислари билан яқиндан танишиш ва фикр алмашиш мақсадида бир гуруҳ ишқибозлар билан учрашув ўтказди.

Футбол мухлисларига яхши маълумки, Денис Казанский Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби мухлиси ҳисобланади. Шу сабабли “Узрепорт ТВ”нинг анжуманлар залида “Манчестер Юнайтед” мухлислари билан ўтган учрашув Казанский учун ҳам жуда қизиқарли тарзда ўтди.

Мухлислар таниқли спорт шарҳловчисига Европа Чемпионлар лигаси, Англия футболи, жумладан, “Манчестер Юнайтед” клуби ҳақида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, унинг фикрлари билан қизиқишди.

Шунингдек, суҳбат давомида шарҳловчилик касби мавзусига ҳам тўхталиб ўтилди.Казанский шарҳловчилик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида фикр юритар экан, ўзининг фаолиятида рўй берган қизиқарли воқеалардан мисоллар келтириб ўтди.

Ўзларининг севимли шарҳловчилари билан бўлиб ўтган мазкур учрашув ўзбекистонлик футбол мухлисларида катта таассурот қолдириб, улар учун унутилмас воқеага айланиши табиий.

Учрашув сўнггида мухлислар Денис Казанскийга миллий қадриятларимиз акс этган эсдалик совғалар тақдим қилишди ва биргаликда фанатлар қўшиғини куйлашди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика