RU

Последние новости

07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  6 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12

Нойер нима сабабдан либосини рақибига беришни истамаганини айтди Новости

Нойер нима сабабдан либосини рақибига беришни истамаганини айтди

Кеча "Бавария" посбони Мануэль Нойер деярли бир йиллик танаффусдан кейин майдонга қайтди.

"Дармштадт"га қарши ўйиндан кейин мюнхенликлар сардори рақибларидаги ҳамкасби Марсель Шуэн билан либосини алмаштиришни истамади. Нойернинг сўнгги ўйини ўтган йилнинг декабрида бўлганди. Жаҳон чемпионатидан кейин посбон қишки таътилни ўтказишга жўнаб кетган ва у ерда тиззасидан жиддий жароҳат олиб, оёғидан операция қилинганди.

37 ёшли посбон майдонга қайтган ўйинида жамоаси билан йирик ғалабани қайд этди - 8:0. Учрашув якунланганидан кейин рақиб посбони Нойердан либосни алмаштиришни сўради. Бироқ у ушбу либоси ўзи учун ҳам сувенир бўлиб қолишини айтган.

"Майдонда кийган либосим ўзимда қолишини истадим. Унинг ўзи барчасини тўғри тушунди. Агарда бундай ҳолат навбатдаги ўйинда бўлса, муаммо яратмасдим. Одатда либосимни аямайман. Фақатгина шу сафар либосим ўзимда қолишини истадим", - деди Нойер "Kicker" нашрига.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика