Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"
01 окт 11:51
Новости
Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"
Мануэл Нойер "Пафос" билан ўйинда ўтказиб юборган голи ҳақида гапирди.
"Бавария" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинида "Пафос"ни (5:1) мағлуб этди. Кипр клубининг ягона голини Мислав Оршич урди.
– Бу зарбани қайтариш имконсиз эдими?
– Ҳа.
– Сиз кеч реакция қилдингизми?
– Йўқ. Сиз дарвозабон бўлганмисиз?
– Ростини айтсам, йўқ.
– Афсус. Тўп аввал тўғри учди, кейин траекториясини ўзгартирди. У менинг томонимга учаётганди, лекин кечроқ у бошқа траекторияда учаётганини кўрдим. Агар сиз футбол ўйнаганингизда нима ҳақида гапираётганимни тушунган бўлардингиз. Мана саволингизга жавоб," – деди "Бавария" дарвозабони Мануэл Нойер.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии
Shu yozda u17 chempion bo'lib qaytib kelganida Aeroportda kutib olishda bitta jinni Hasanovga "Penaltini tepishda hayajonlanmadingizmi" degandi)) Penaltini Hasanov tepmagandi))