Нохуш хабар. "Ювентус" ҳимоячиси коронавирусга чалинди
12 мар 2020 03:24
Новости
Нохуш хабар. "Ювентус" ҳимоячиси коронавирусга чалинди
Коронавирус эпидемияси спорт, хусусан, футболга ҳам даҳл қилишда давом этади.
Дастлаб, бир нечта мусобақалар номаълум муддатга тўхтатилган, баъзи учрашувлар бўм-бўш стадионларда ўтказилаётганди. Ҳозир мазкур вирус билан касалланганлар орасида профессионал спортчилар, футболчилар ҳам аниқланмоқда. Туриннинг "Ювентус" клуби расмий сайтида бир неча дақиқа олдин яна бир нохуш хабар берилди. Унга кўра, жамоа ҳимоячиси Даниеле Руганида коронавирус аниқланган ва у дарҳол шифохонага кўчирилган. Клуб баёнотида таъкидланишича, вирус жамоанинг бошқа аъзоларига ҳам юққан бўлиши мумкин. Шу боисдан "кекса синьора" раҳбарияти тегишли чораларни кўради.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии