Нохуш хабар: Икер Касильяс шифохонага тушиб қолди
01 мая 2019 19:44
Новости
Нохуш хабар: Икер Касильяс шифохонага тушиб қолди
"Порту" дарвозабони Икер Касилья бугун эрталаб шифохонага ётқизилди.
Goal нашрининг маълумотига кўра, испаниялик посбон машғулотлар пайтида юрак хуружидан оғриган ва тезда шифохонага олиб кетилган. Буни "Порту" жамоаси тасдиқлади. Касильясни тезкор операция кутиб турибди ва А Bola нашрининг хабарига кўра, Икер бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди.
Қайд этиш керак, Касильяс Мадриднинг "Реал" клуби шарафини 1998-2015 йиллар давомида ҳимоя қилган ва 2015 йилдан бери Португалия жамоасида ҳаракат қилмоқда.
37 ёшли Икер ЕЧЛда қуруқ ўйинлар ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади — 57 ўйин.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии