RU

Последние новости

16:36Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!  0 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  6 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1

Нотўғри ёндашув туфайли Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" азият чекади. Бу қандай содир бўлди? Новости

Нотўғри ёндашув туфайли Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" азият чекади. Бу қандай содир бўлди?

Бутун дунёни қийин ҳолатда ушлаб турган коронавирус юртимизга кириб келганига 4 ойдан ошди.

Март ойининг ўртасида Ўзбекистон чемпионати номаълум муддатга қолдирилганди. Клублар деярли уч ойлик мажбурий танаффусдан кейин машғулотларга қайтишди ва июнь ойи ўртасида Суперлига баҳслари қайта тикланди.

Германия, Жанубий Корея, Россиядан кейин Ўзбекистонда ҳам футбол ўйинлари карантин талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказила бошланди. ПФЛ клубларга карантин вақтида қандай ишлаш кераклиги ҳақида ҳужжат юборди. Бироқ олдин ҳам ёзилганидек бу етарли эмасди. Сабаби ўша Германияда ҳам футболчиларда коронавирус аниқланган ва бу вазиятда қандай йўл тутилиши ҳақида аниқ ёзиб қўйилганди. Ҳатто баъзи футболчилар коронавирусдан тузалиб майдонга қайтганини кўпчилик сезмай ҳам қолганди. Бироқ бизда қайсидир футболчида инфекция аниқланса кейин нима бўлиши ҳақида умуман аниқ фикр йўқ эди.

Регламент тасдиқланиши ёки чемпионат тўхтатилиши керак        

 
Суперлига рестартидаги энг катта хатолардан бири бу тест олиш мажбурий қилиб қўйилмагани бўлди. Тўғри тест топширган футболчи кўчага чиқиши ва 1 соатдан кейин бошқа инсондан вирус юқтириб олиши мумкин. Бироқ нега Германия ёки Жанубий Кореяда бундай ўйлашмади? Нега улар маълум муддатдан кейин тест топшираверишди. Нима Германиядаги футболчилар магазинга боришмайдими ёки Кореядагилар кўчага чиқишмайдими? ПФЛ вакиллари Ўзбекистонда тест фақат шамоллаш симптоми бор бўлган инсонлардан олиниши шу боис клубларга тестни мажбурий қилинмаганини маълум қилишди. Тўғри карантин бошида тестлар жуда тақчил эди. Бироқ тахминан бир ой олдин ҳусусий клиникаларга тест олиш ва инфекция юқтирганларни даволашга рухсат берилди. Қайсидир ҳусусий клиника билан шартнома тузиш ва барча клубларни ҳар 5-7 кун ичида тест топширишга мажбурий қилиш мумкин эди бизнингча. Шота Арвледазе чемпионат рестартидан олдинги видео конференцияда клубларга пул тўплаб маълум миқдорда тест сотиб олиш ва ҳар турдан кейин тест ўтказишни таклиф қилганидан хабардормиз. Бироқ кўплаб клублар бу таклифга қарши чиқишди, кимлардир пул йўқлигини рўкач қилишди. Оқибатда фақат "Пахтакор" ҳар 5 кунда футболчиларни тестдан ўтказиб келди, баъзи клублар фақат рестардан олдин буни амалга оширишди, баъзи клублар эса фақат июль ойи ўртасида, вазият жиддий бўлганидан кейингина тест олишди холос.

Тўғри тест ортиқча харажат, шундоқ ҳам пандемия вақтида қийин ҳолатда қолган баъзи клубларимиз учун бу жуда оғир бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирги вазиятда нима бўлмоқда? Футболчиларда кетма-кет коронавирус аниқланмоқда, футболчилардан уларнинг оилаларига, ота-оналарига юқмоқда... Эшитишимизга қараганда машҳур футболчимизнинг ота-онаси оғир аҳволда касалхонада ётибди. Кимнингдир ҳомиладор турмуш ўртоғи бор, уларга ҳам вирус юққанини эшитдик.



Тест олинганидан кейин футболчи кўчадан вирус юқтириб келиши мумкин. Майли дейлик А жамоанинг барча футболчиси бугун тест топширди. Ҳеч кимда вирус аниқланмади. Бир футболчи бозорга борди ва вирус юқтирди. Вируснинг яширин даври 1-2 куннни ташкил этади. Ўша футболчи майдонга тушиб ўйнади ва ўйиндан кейин тест топширганида ундан коронавирус аниқланди. Ўз навбатида икки жамоадоши ва рақиб жамоа сафида 1 футболчида ҳам тест ижобий чиқди дейлик. Клублар дарҳол бу футболчиларни изоляцияга олади. Қолган футболчилар кейинги турга тайёргарликни давом эттиришади. Энди шу вазиятда тест йўқ деб тасаввур қилинг. А жамоадаги футболчи Б жамоадаги икки футболчига юқтирди, кейинги турда С жамоадаги бир ўйинчига, Б жамоа эса ўз навбатида Д жамоа билан ўйнади ва уларга юқди. Занжир реакцияси!!! Буни энди тўхтатиш қийин. Тўғри балки ПФЛ тестларни мажбурий қилмагандир, бироқ клуб ҳеч бўлмаса ўзи ташаббус кўрсатиб май ойидан буён ҳеч бўлмаса, ҳеч бўлмаса бир марта тест топшириши керак эмасми?

Баъзи клубларимиз мана шундай вазиятда ҳам раҳбарият буйруғи билан ёки бошқа сабаб туфайли касал футболчилар ҳақида маълумотни барчадан яширишга уринишмоқда. Майли ОАВда футболчиларнинг фамилияси чиқмаса ҳам ҳеч бўлмаса мусобақа ўтказувчи ташкилот ПФЛдан яширмай уларга барчасини аниқ-тиниқ юборишса бўлади-ку! Кўпчилик қайсидир инсондан коронавирус чиқибди деса, кейинчалик ундан ўзини олиб қочишга ҳаракат қилаётгани ҳақида ҳам эшитаяпмиз. Коронавирус бу уятли касаллик эмас, ундан тузалганлар айни пайтда ҳали инфекция юқтирмаганлардан кўра хавфсизроқ эканини наҳот кўпчилик тушунмаяпти?


Ўзбекистон чемпионатида ҳам Россиядаги ҳолат юз бермайдими?        

 
"Пахтакор" клубида бошида 5 нафар, ҳозирга келиб эса 15га яқин футболчида коронавирус аниқлангани ҳақида маълумотга эгамиз. Ҳатто майдон четида тўп узатиб турадиган ёш болаларда ҳам вирус аниқлангани ачинарли ҳолат. Аллқачон эркин агентга айланган "Сурхон" собиқ ҳимоячиси Владимир Бубанья сайтимизга интервью бериб клубда 20га яқин футболчи коронавирус аниқланганини маълум қилди. Катта эҳтимол билан "Пахтакор" - "Сурхон" учрашувида коронавирус "бомбаси портлаган" ва "Пахтакор" футболчилари "пичоқсиз сўйилган". Октябрь ойида Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган клуб август ойини даволаниш билан ўтказиши ачинарли. Майли ОЧЛ бир гап бўлар дейдиганлар ҳам топилса керак. Лекин октябрь, ноябрь ойларида ЖЧ-2022 саралаши доирасида муҳим ўйинлар ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси асосини "Пахтакор" клуби вакиллари ташкил этишини барча жуда яхши билади. Айниқса ҳозирги пандемия вақтида легионерларимиз қандай қилиб Тошкентга етиб келишлари ҳақида ўйлаётган бир пайтда маҳаллий чемпионатда ўйнаётган футболчиларга асосий юк тушиши аниқ. Мана шу йигитлар ҳозир футбол ҳақида эмас даволаниш ҳақида ўйлашмоқда. Коронавирус аниқланмаган футболчилар ҳам юрак ҳовучлаб уйда ўтиришибди. Терма жамоа барчамизники, лекин футболчилар "Пахтакор"ники дейдиган мухлисларни ҳеч қачон тушуна олмасам керак. Август ойи бошида Вадим Абрамов Тошкентда терма жамоани йиғади, ушбу йиғинга чақирилган 13 нафар "Пахтакор" футболчиси иштирок эта олмайди.



Суперлига клуби мураббийларидан бири ҳамкасбига "Клубингда бир қанча футболчида коронавирус аниқланган бўлса унда U-21 футболчилари билан ўйнайвер" дегани қулоғимизга чалинди. Бу нима дегани? Демак асосий таркиб футболчиси касал бўлса, U-21 футболчиси касал бўлмайдими? Ёки уларнинг ота-оналари йўқми? Робот эмаску U-21 футболчилари. Агар тест топширилмаса ва рақиб келиб U-21 жамоасига қарши ўйнаб уларга вирус юқтирса, кейинги турда U-18 жамоаси ўйнаши, кейин U-14 майдонга тушиши керакми? Мақола бошида ёзилганидек барчаси тест топширишга бориб тақалмоқда. Майдонга тушаётган иккала жамоа сафида коронавирус йўқлигига ишонч ҳосил қилингандан кейин ўйин ўтказиш энг тўғри йўли. Қатарда ўтадиган марказлашган ОЧЛ ўйинларидан олдин ҳар бир клуб Қатарга учишдан аввал тест топшириши ва Қатарга борганидан кейин ҳам тест топшириши мажбурий қилиб белгиланди. ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш вақтида Спорт телеканалидаги чиқишида машҳур бизнесменлардан бири билан музокара олиб борилаётгани ва агар келишув амалга ошса у орқали маълум миқдорда тестлар сотиб олинади ҳамда футболчилар тез-тез тестдан ўтишади. Бу жуда тўғри ғоя.

Энди клубларимизнинг бугунги вазиятда қандай йўл тутаётганига бир эътибор қиламиз. "Қизилқум" коронавирусга тест топширганлар рўйхатида 7 нафар асосий таркиб футболчини киритмай ПФЛга тақдим этди. Кейинроқ бу футболчиланинг 5 нафари шамоллагани ҳақида хабар чиқди. "Сўғдиёна"да ҳеч кимда вирус чиқмагани ҳақида хабар чиқди, бироқ бир неча кун ўтгач жамоа маъмури вафот этди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, у пневмониядан вафот этган. "Сўғдиёна" асосий футболчиларидан бири ҳам рўйхатда йўқ ва ҳам шамоллаб уйда даволанаётган экан. "Локомотив"да 4 нафар футболчида коронавирус аниқланди, бироқ бу борада ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий хабар чиққани йўқ. "Андижон" ва "Металлург" клублари коронавирусга тест топширгани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар чиқмади. Бу клубларда барча соғлом деган яхши гумонга борамиз. "Пахтакор" - АГМК учрашувидан кейин "Пахтакор"нинг 5 футболчисини вирус чиққанди. Олмалиқ шаҳри клуби тезлик билан пневмонияга тест топширди, барчаси яхши чиқди. Аммо коронавирус учун тест ҳамон топширилмагани бизни таажжубга солмоқда. Ахир рақиб сафида бир йўла 5 футболчида инфекция аниқлангани ҳам жиддий эътиборни талаб қилади.

Суперлиганинг тезроқ қайтишини championat.asia сайти ҳам истайди, зеро ўзбек футболи сайтимизнинг энг асосий "нон"и. Бироқ инсонларнинг соғлиғи ўртага чиққанда вақтинча бу "нон"дан воз кечишга ҳам тайёрмиз.


Ниятимиз қатъий тиббий протокол яратилиши ва клубларимиз ўз футболчилари учун жавобгарлик ҳиссини бир неча карра оширишларига эришиш. Шундан кейин чемпионатимиз ўйинлари давом эттирилса барча учун яхши бўлади деб ўйлаймиз. Агар ҳозирги ҳолатда ҳеч нима ўзгартирилмай ўйинлар бошланса иккинчи тўлқин пайдо бўлиши ва яна худо кўрсатмасин чемпионат баҳслари тўхтатилиши, кўплаб футболчилар, улардан кейин оилалари инфекция юқтириб олишлари мумкин. Охир-оқибатда шундай терма жамоамиз нима қилади, буни ҳатто ўйлашга ҳам қўрқаман.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика