RU

Последние новости

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпуль"нинг боши қотган  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  5 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  2 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  15 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик" Новости

Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 13-турида Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди.

“Бунёдкор” жамоасининг биринчи даврадаги кашфиёти Носир Абдусаломов “Динамо”га қарши учрашувда 1 та гол ва 1 та ассист билан ажралиб турди. “Қўқон-1912” билан узоқ давом этган 120 дақиқалик баҳсдан сўнг, у "Динамо"га қарши жамоа қандай тайёргарлик кўргани, ўз таассуротлари ҳақида гапирди. 

— Носир, “Қўқон-1912”га қарши 120 дақиқалик оғир ўйиндан сўнг “Динамо”га қарши тайёргарлик қандай кечди?

— Албатта, “Қўқон-1912”га қарши ўйин жуда оғир кечди. Биз жуда кўп куч сарфладик. Лекин “Динамо”га қарши учрашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Ўзига ҳос куч топа олдик. Шу боисдан жисмонан ҳам, руҳан ҳам қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Бу ўйинга бутун жамоа бор кучи билан тайёрланди. Ҳар бир ўйин ўзгача, лекин “Динамо”га қарши баҳс алоҳида эътибор талаб қиларди.

— “Динамо” шу пайтгача мағлубиятни билмаган жамоа эди. “Бунёдкор” қандай уддалади? Ўйин сизда қандай таассурот қолдирди?

— “Динамо” ҳақиқатан ҳам кучли, ҳужумкор жамоа. Уларнинг таркиби ва ўйин услуби жиддий эътиборга лойиқ. Лекин ҳар бир жамоанинг кучли ва кучсиз жиҳатлари бўлади. Мураббийларимиз айнан шу нуқталарга эътибор қаратди, керакли кўрсатмаларни берди. Биз эса уларни майдонда бажаришга ҳаракат қилдик ва, шукр, натижа берди. Бундай ғалабалар жамоанинг ишончи ва кайфиятини анча оширади.

— Олдинги чизиқда Темурхўжа Абдухолиқов билан яхши тандем яратдингиз. Ундан кўпроқ нималар ўрганяпсиз?

— Темурхўжа ака — ҳақиқий лидер ва катта тажриба эгаси. У киши билан бирга ўйнаш мен учун ҳам шараф, ҳам мактаб. Майдондаги ҳаракатлар, қарор қабул қилишдаги ҳотиржамлик, рақибни ҳис қилиш — буларнинг барчасини улардан ўрганиш мумкин. Ҳар бир машғулотда, ҳар бир ўйинда уларнинг тажрибаси менга катта ёрдам бераяпти. Ҳамкасб сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам ҳурматга сазовор.

 “Бунёдкор” Суперлигада анча вақт ғалабага эриша олмаётганди. Жамоа руҳий қийинчиликдан чиқиб олдими?

— Ҳа, тўғри айтдингиз. Бир неча тур ғалаба қўлга кирита олмаётгандик. Бу, албатта, жамоанинг психологик ҳолатига таъсир қилмай қолмайди. Лекин ана шундай кучли жамоалар устидан қозонилган ғалабалар бизга катта куч беради. Жамоада яна ишонч пайдо бўлди. Худо хоҳласа, шунга ўхшаш ўйинлар орқали олдиндаги турларда ҳам ғалабаларимизни давом эттирамиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

   
24 июн 19:24:20
Шухрат Эргашев
Аклли паслар берар экан шу йигит, келажаги бор.
   
24 июн 18:32:45
Nargiza Mirodxojayeva
Bugun neftchi mash'al o'yinini stadiondan tomosho qilaman
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика